Юнус-хон мақбараси

  • 29 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 13069

Юнусхон мақбараси — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (XV аср); Ислом университети ҳудудида жойлашган. Тошкент ҳокими Юнусхон вафоти (1487)дан сўнг Шайхонтоҳур қабристонида Юнусхоннинг ўғли Аҳмадхон (Олачахон) томонидан қурдирилган деб тахмин этилади, қурилиш кейинги даврларда ҳам давом эттирилган. Мақбара тўртбурчак тарҳли (21,2х22 м), пештоқгумбазли, катта хона (7х7 м), икки ёнида қўш қаватли ҳужралардан иборат. Бинонинг ташқи гумбази, пештоқ равоғи (XIX-аср да) бузилиб кетган, безаклари сакланмаган, бино бир неча марта таъмирланган. Хонақоҳнинг ички қисмига ганчкори нақшлар, муқарнаслар ишланган. 1970йилларнинг охирида Юнусхон мақбарасининг вайрон бўлган қисмлари тикланди; 1999—2005 йилларда таъмирланди.

 


Манба: http://turizm.kasaba.uz/uz/sights_of_uzbekistan/sights_of_tashkent/108

Галерея