Хотинмасжид

  • 19 Ноябрь, 2015
  •   2
  • 0
  • 10014

Хотинмасжид Тошкентдаги энг қадимий масжид бўлиб, шаҳарнинг Себзор даҳаси Эски Жува мавзесида жойлашган. Иншоотнинг қурилган санаси, кимнинг ташаббуси билан қурилганлиги ҳеч қандай ёзма манбаада келтирилмаган. Янги маълумотларга ўтишдан аввал масжид тарихи билан боғлиқ тадқиқот натижалари таҳлилини кўриб чиқиш мумкин. Шундай қилиб, иншоот билан боғлиқ айрим фактлар Н.И.Френкель, М.Е.Массон, В.А.Маньковский, Л.Ю.Булатов ҳамда В.Т.Борискин бошчилигидаги илмий текширувчилар гуруҳи хулосаларида кўриш мумкин.

А.Урунбаев ва О.Буриев каби олимлар маҳаллий муаллиф Муҳаммад Солиҳ хожанинг «Тарих-и жадида-и Тошканд» асаридан Хотинмасжид XIX  асрда Уразалибаев деган одам томонидан қайта тикланган деган маълумотни топишган.

Масжиднинг тарихига келадиган бўлсак, 1932 йил Тахтапул кўчасининг кенгайиши муносабати билан масжид Шайх Хованд Тохур мозори майдонига кўчирилганлиги катта эътиборга лойиқ. Хотинмасжид аҳволини текширган М.Е.Массон ушбу ёдгорлик ноёб меъморий намуна эканлигини қайд этади. Н.И.Френкель тавсифига кўра, 1953 йил олим томонидан олиб борилган текширувларга кўра масжиднинг умумий майдони 20,0х12,0=240,0 кв м. ни кўрсатади. Гарчи, 1948 йил мазкур обьект давлат тасарруфида бўлган бўлса-да, бу — масжиддан турли хил мақсадларда фойдаланишда халақит бермаган. Хусусан, иншоот узоқ йилар давомида чойхона, шахмат клуби ва кутубхона ўрнида хизмат қилган. Ниҳоят, 1967 йили бино умуман бузиб ташланган. Бироқ эски ва янги жойлардаги масжид ташқи кўринишининг баъзи қисмлари ўша вақтда олинган суратлар орқали бизгача етиб келган. Масалан, 1909 йил Эски Жува сурати олинган тасвир “Тарихий Тошкент. ХIХ – ХХ асрлар сурати” альбомига киритилган.

Хотинмасжид масжити билан боғлиқ барча маълумот илмий-оммабоп нашрларда, асосан, юқорида келтирилган фактлар асосида баён қилинади.

Олимлар Хотинмасжид шаҳарнинг энг ноёб ва қадимий ёдгорликларидан бири эканлиги каби тарихий ёзма манбаалар баённомасига ўз эътиборларини қаратишган, бироқ ҳозирги кунгача XIX асрнинг 80-йилларига тегишли «Тарих-и жадида-и Тошканд» асаридан бошқа илмий манбааларда у ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви фонди томонидан олиб борилган илмий текширувлар вақти 1248 / март-апрель 1833 йил зулқада ойида тузилган Хотинмасжидга тегишли вақф ҳужжати топилган бўлиб, унда бинога оид нафақат эски, балки янги маълумотлар ҳам аниқланган. Вақф ҳужжатининг умумий ўлчами 62,7х26,8 см, матн ҳаэми эса 49х20 см.ни ташкил қилади. Ҳужжат оригинал кўринишда ва Муҳаммад Алихон ҳукмронлиги вақтида (1822-1841 йй.) тошкентлик қозихоналарнинг саккиз нафар амалдорлари муҳрлари билан тасдиқланган.

Мазкур ҳужжатдан олинган маълумотлар масжид тарихи ҳақидаги фикрни бутунлай ўзгартиради. Қуйида улар ҳақида батафсилроқ.

Шундай қилиб, масжид номидан у аёл киши томонидан қурилганлиги таҳмини келиб чиққан. Муҳаммад Солиҳ хожа маълумотларига кўра мазкур масжид ажралиб турувчи нақшига кўра “Хотинмасжид” номини олган, негаки, бино ўрта асрларда ёши улуғ аёл томонидан қурилган.

Манбаадан:

Бинонинг умумий ташқи ва ички кўриниши, нақшлари ва бошқа омилларидан буюртмачи таниқли мансаб вакили бўлганлигидан гувоҳлик беради. Бироқ, масжиднинг қурилиш санасини аниқлаш жуда мушкул. Шунга қарамай, олимлар тадқиқотлари жараёнида манбааларга таянмаган ҳолда масжид 1754 йилда қурилган деб белгилашган.

Топилган вақфнома ҳужжатида бу ҳақда Хотинмасжид маҳалласида жойлашган масжид вақфнома соҳиби Абдусамибой ўғли Султонбой томонидан қурдирилган, дея келтирилган.

Ҳужжатдан келиб чиқиб:

Ушбу маълумотдан кўриниб турибдики, аввало, масжиднинг ўзи кўтарилган ва кейингина, унга вақфнома мулки ажратилган. Демак, иншоот ҳужжат тузилишидан аввал қурдирилган, яъни 1833 йилдан аввалроқ. Бу эса Хотинмасжид ҳақидаги барча манбааларни яна кўриб чиқишга эҳтиёж туғдиради. Лекин Муҳаммад Солиҳ Хожа таъкидлашича, бино Ўразалибой томонидан қайта тиклангач, масжид унинг номи билан атала бошлаган.

Гарчи Муҳаммад Солиҳ хожа Султонбойнинг қурилиш ишлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаса-да, бино (Қўқон хони Малла хоннинг ҳукмронлик даври (1858-1862 йй.))Ўразалибой томонидан қайта тикланганлиги ҳақида батафсил ёритиб берган. Аммо бу маълумотлар аниқроқ исботни талаб қилади. Шундай қилиб, вақф ҳужжати қаторида масжиднинг мутаваллиси Ўразалибойнинг ўғли мулла Нормуҳаммаднинг 1898-1915 йилларга тегишли расмий аризаси ҳам топилган. Мазкур ҳужжат Тошкент шаҳрининг бош бошқармасига қаратилган бўлиб, ҳужжат Муҳаммад Солиҳ хожа қолдирган маълумотларни тасдиқлайди. Шу билан бирга аризада масжид Ўразалибой томонидан қайта тикланмаганлиги, балки иншоот 56 йил аввал, яъни 1859 йил унинг шахсий ҳисобига қурилганлиги таъкидланади.

Бундан ташқари, 1907 йил Нормуҳаммадбой ҳам ушбу иншоотни қайта қурдирган ва лойдан қилинган том ўрнига янги хода ва тўсинлардан темирли том қилдирган, девор ва шифтларини мойбўёқ билан бўяттириб, 15000 рублга яқин пул сарфлаган. 1914 йил масжид томини яна бўяттириб, ўз ҳисобидан 200 рубль сарфлаган.

Таъкидлаш жоизки, масжид ҳар сафар тикланиши сабабли номи ҳам бир неча маротаба ўзгарган. Шу билан бир қаторда Хотинмасжид номи ҳам унинг бошқа номлари билан бирга сақланиб қолаверган. Вақфнома ҳужжатида “Хотинмасжид — маҳалла масжиди” дея келтирилган. 1868 йил тузилган статистика рўйхатида иншоот “Эски Жувадаги Ўразалибой масжиди”, бошқа 1884 йилги реестр ҳужжатида эса қисқагина, “Хотинмасжид” деб берилган.

Биргина масжиднинг номларидаги бундай хилма-хилликдан манбааларда бир-бирига даҳлсиз турли хил обьектлар ҳақида гап кетаяпганлиги ҳақидаги таҳмин пайдо бўлади. Энди масалага ойдинлик келтирсак.

Шундай қилиб, вақфномада Султонбой томонидан эҳсон қилинган вақф мулки келтирилган. Бу, масалан, беда даласи ва Камелон дарвозаси ортидаги Новза ариғи узунаси бўйлаб жойлашган битта экин майдони, Чиғатойдаги Қорасарой дарвозаси ортидаги Янгиариқ ариғи бўйлаб жойлашган ерлар шунингдек, Жанггоҳ қишлоғи Хотинмасжид маҳалласидаги  уй-жойли ерлар бўлган. Вақф ерлари рўйхати асосий матндан ташқари изоҳ сифатида эски ўзбек тилида келтирилган. Унда хусусан, Янгиариқ ариғи бўйидаги Новза беда даласи — 5,75 таноб, Нодржон қулоғи ариғи   бўйлаб жойлашган уй-жой ери, тахминан 1,25 танобга тенг бўлган, Хотинмасжид маҳалласи Жанггоҳ ўлкасидаги майдон 1 таноб ерни ташкил этганлиги келтирилган.

1868 ва 1884 йиллардаги вақф ва архив ҳужжатларидаги кейинги берилган маълумотлар асосида бешта вақф мулкини таҳлилини келтириш мумкин.

1884 йилги архив ҳужжатларида вақфга кўра масжид мулкдори сифатида Султонбой авлоди берилган ва бу фактдан гап ҳар хил масжидлар ҳақида кетаётганлиги исботланади.

Юқорида келтирилганлардан келиб чиққан ҳолда, кейинги хулосага келиш мумкин:

Масжид ёши катта аёл ташаббуси билан қурдирилган ва унинг номи Хотинмасжид деб (Муҳаммад Солиҳ хожа маълумотларига таянган ҳолда) аталган. Гарчи меъморлар тахминича, мазкур масжид 1754 йил қурилган, лекин ёзма манбааларда ўзининг исботини топмаган. Шунга қарамай, масжид маҳалла номи билан бир хил (шунга ўхшаш иншоотлар Баландмасжид, Хиштмасжид, Сирликмасжид ва бошқалар) номланган. Хотинмасжид этимологияси билан боғдиқ янги манбааларнинг эндиликда ўрганилиши ушбу масалага ойдинлик киритади, деган умиддамиз;

 — Яна бир топилган вақф ҳужжати асосида Хотинмасжид маҳалласидаги масжид вақф соҳиби бўлмиш Абдусамибой ўғли Султонбой томонидан қурдирилган. Агар шаҳардаги янги қурилган масжидлар ҳамда эскиларининг қайта тикланишини инобатга оладиган бўлсак, Хотинмасжид масжиди Султонбой томонидан қайта қурдирилган;

— Мазкур масжид 1859 йил Ўразбой томонидан ўзининг жойида, яъни шаҳарнинг Себзор даҳасидаги Эски Жува мавзесида қайта тикланган ёки қайта қурдирилган. 1932 йил ушбу бино Шайх Хованд Тохур мозори майдонига кўчириб ўтилган. Сақлаб қолинган суратлар кўчириб ўтилган масжид янги жойида, деярли ўзининг ташқи кўринишини ўзгартирмаганлигини тасдиқлайди;

— Шубҳасиз, Муҳаммад Солиҳ хожи номаларида, вақф ҳужжати ҳамда архив ҳужжатларида келтирилган масжидлар биргина иншоот, яъни Хотинмасжид масжидини назарда тутади. Буни мазкур ҳужжатларнинг бир муддатда ёзилганлиги ва уларнинг тарихи тасдиқлайди. 


Манба: http://shosh.uz/eski-shahardagi-eski-choyhona/#comment-385