Хожа Бердибой Мадрасаси

  • 04 Апрель, 2017
  •   0
  • 0
  • 10837

Хиванинг энг қадимий мадрасаларидан бири

Хожа Бердибой мадрасаси Хива дарвозасидан бўлмиш Полвон Дарвозадан шарқда яшаган жуда бой ва ҳурматли аҳолилари ташаббуси билан 1688 йил барпо қилинган. Бу — бизнинг кунимизгача сақланиб қолган Хивадаги энг қадимий дарвозалардан биридир. Хиванинг кўплаб машҳур ёдгорликларининг ёши улуғ бўлиб, XVIII-XIX асрларга тегишли.

Мадраса ташқаридан тўғри бурчакли шаклда бўлиб, ички ҳовлиси ҳам бор. Мадраса ишга тушган вақт бурчакларида айвонлари бўлиб, куннинг энг иссиқ вақти мадраса муаллимлари ва ўқувчилари у ерда ҳордиқ чиқаришган. Мадрасанинг кириш эшиклари ёғочдан ясалган бўлиб, ўйма нақш билан безалган.

Ички жиҳозлари зоҳидийдир. Фақат ойналаридаги ёғочдан ўйма ишланган панжараларигина мадрасага бирмунча шарқона жозиба бахшида қилиб туради. Узоқроқдаги бурчагида дарсхона жойлашган. У гумбазли тўртбурчак шаклда. Зеро, мадраса кичикроқ, ўз ичига 16 та ҳужрани олган бўлиб, унда ўқувчилар истиқомат қилишган.

 

1834 йил Хива хони Оллоқулихон катта масжид ва мадраса қурилишини бошлаган. Қурилиш ишлари жараёнида шаҳар деворининг бир қисми бузилиб, мадрасанинг ташқи фасади Хожа Бердибой мадрасаси ҳовлисига тушиб қолган. Бунинг сабаби икки бино пойдевори ҳар хил даражада бўлганлигидадир. Натижада, ички Хожа Бердибой мадрасасининг ички ҳовлиси икки қисмга бўлинган ва тахланган хуржумни эслатувчи кўринишга эга бўлган. Шундан сўнг халқда Хожа Бердибой мадрасасини Хуржум дея атай бошлашган.


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/khiva/khoja-berdibai-madrasah.htm

Галерея