Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи

  • 17 Май, 2017
  •   0
  • 0
  • 21431

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи Самарқанд давлат тарихий-меъморий бирлашмаси ва бадиий музейи тузилмасига киради. Музей 1896 йил ташкил топган бўлиб, Ўзбекистоннинг қадимий музейларидан бири ҳисобланади.

Музей фаолияти давомида унинг фондидан алоҳида маданий ва тарихий қийматга эга ўн минглаб ноёб экспонатлар ўрин олган. Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи ўз ичига бешта мавзувий бўлимларни олган: тарих, санъат, доимий ва кўчирма кўргазмалар, археология фонди, этнография, тасвирий санъат, нумизматика ва маркетинг бўлимлари.

Бу ерда бронза даврига тегишли заргарлик буюмлари, зороастр оссуариялари ва ибодат буюмлари, VIII аср шахмати, XX аср бошларига тегишли рассомларининг бир неча минг ноёб суратлар, шунингдек, 1941 йил Иккинчи жаҳон уруши даврида суратга олинган М.Қаюмовнинг “Амир Темур қабрининг очилиши” машҳур фожиавий видео тасмаси ҳам сақланади.

Музейда жуда яхши қадимий ва ўрта аср кошинлар, металл ҳамла ойналар, шунингдек, ганч ўймакорлиги тўплами ҳам мавжуд. Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейининг нумизматика фондида нафақат илк Марказик Осиё давлатлари, балки Қора денгиз, Қадимий Юнонистон ва Қадимий Рим давлатларига тегишли 30 мингга яқин тангалар тўпланган. Ноёб экспонатлар сафида Самарқанднинг Челак шаҳарчасидан топилган V-VI асрга тегишли учта кумуш қадаҳи ҳам бор.

Этнографик тўплами ўз ичига XIX-XX асрларга тегишли 20 мингта миллий либослар, тилла ипда тикилган буюмлар, гиламларни олган. Бу ерда, шунингдек, самарқандлик халқ усталари томонидан қилинган бостирма чарм ва металл идишларни ҳам учратиш мумкин. Самарқанд музейи XIX асрнинг хожикентлик маърифатпарвари Хожи Юсуф Мирфаёзовга тегишли глобуси билан фахрланишади.

1978 йилдан 2010 йилга қадар Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи машҳур Регистон майдонида махсус қурилган бино ичида жойлашган. Ҳукумат буйруғи билан музей 2010 йилдан Улуғбек кўчасига олиб ўтилган. Музей бир неча йил таъмирланган ва 2014 йилнинг 1 сентябрида теъмирдан чиққан музей биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган

Музеи Самарканда Музеи Самарканда Музеи Самарканда

Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/samarkand/history-culture-museum.htm