Деггароний масжиди

Деггарон масжиди замонавий Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ислом маданиятига тегишли илк сақланиб қолган қурилиш иншоотларидан бири. Сўнгги илмий текширув натижаларига кўра масжид қурилиши XI асрга тўғри келади.

Хазара қишлоғидаги масжид Давлат Эрмитажи томонидан ташкиллаштирилган А. Ю. Якубовский  бошчилигидаги Панжикент экспедицияси вақтида (1946) топилган. Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра масжиднинг қурилган вақти Ю. Якубовский  томонидан VII-IX асрлар деб белгиланган. Шунингдек, объектнинг илк топографик режалари ҳам маълум бўлиб, улар итальян экспедицион гуриҳи томонидан бажарилган ва 1910 йилларда белгиланган. Оқибатда, пухта ўрганиш учун яна бир нечта илмий текшириш ишлари ва ушбу ажойиб қурилиш иншоотининг таърифлари олиб борилган. Мазкур масжиднинг номи Ўрта асрларда гуллаб-яшнаган кулолчилик касби — “деггарон”, яъни “кулол” номи билан боғлиқ.

Деггарон масжиди замонавий Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ислом маданиятига тегишли илк сақланиб қолган қурилиш иншоотларидан бири. Унинг қурилган вақти, тахминан XI асрга тегишли, масжиднинг атрофида ундан ҳам аввалроқ даврга тегишли қадимий шаҳарча деворлари археологлар томонидан аниқланган. Деггарон масжиди Бухородаги энг қадимий масжид билан таққослаганда, сомонийларнинг Мох масжиди ўрнига қурилган XII асрда кўтарилган Магоки-Атторий билан тенглаша олади.

Масжиднинг ноёблиги ўзига хос меъморлик услубида бўлиб, у ислом кириб келишидан аввалги давр дийнининг асл намунасидир, зеро марказий гумбаз тизимли, тўрт бурчагидан тиргович кўтариб турувчи қурилиш иншооти зороастр ибодатхоналарини эслатади. Бу каби бинолар илк христиан черковлари услубига ҳам хосдир.

Ислом дийни қурилишларига гумбазлик қопламалар хос,бироқ илк иншоотларда битта катта гумбаз эмас, балки устунлар бир нечта гумбазни тиргаб туришини учратиш мумкин. Бу каби меъморий қурилишарга Хакими ат-Термизий (XI-XII аа.), Термиздаги Чор-Сутун масжиди (X-XI аа.), Бухородаги Магоки-Атторий масжиди (XII а.) кабилар ҳам тегишли. Масжид деворлари хом ғиштдан кўтарилган, «балхи» турига кирувчи тўққизта гумбазнинг энг катаси 3 метр диаметрга эга, уларни хом ғиштдан қурилган тўртта устун кўтариб туради. Устунлар оҳактош пойдеворига кўтарилган. Гумбазлар найзасимон аркка ўрнатилган бўлиб, уларни бино деворлари ҳамда устунлар ушлаб туради. Марказий гумбаз акрларига ганч билан ишлов берилган. Аввалроқ масжид ичида ёғочдан икки қаватли айвон қурилган, кейинроқ айвон бинони қайта тиклаш вақти олиб ташланган.

Деггарон масжиди ҳали ҳам мавжуд. Масжид биноси қайта тикланган, атрофидаги ерларга тарихий мураккаб иншоот барпо этилган бўлиб, у ўз ичига ўлкашунослик музейини ҳам олади. Комплекс майдонида, шунингдек, хонқа ҳамда Бахоуддин Нақшбандийнинг раҳнамоси бўлмиш шайх Ориф Деггаронийнинг қабри ҳам бор. Навоий вилояти ҳокимияти ҳузурида “Деггароний” фонди ўз фаолиятини юритиб келади.

www.wikipedia.org


Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Мечеть_Деггарон