Абдулқосим мадрасаси

  • 23 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 23490

Бешёғочнинг олдинги дарвозаларидан узоқ бўлмаган, Эски Тошкентнинг ғарбий қисмида жойлашган Абдулқосим мадрасаси Тошкентнинг қадимий меъморчилиги жуда кўркам бщлганлигини эслатиб туради. Археологик тадқиқотлар, тарихий ҳужжатлар ва халқ афсоналари бизга Абдулқосим мадрасасининг “биринчи тош”и XIX бошларида қўйилганлиги ҳақида сўзлайди.

Абдулқосим мадрасаси — ўз даврининг буюк файласуфи бўлмиш Абдулқосим хонга қўйилган ёдгорликдир. 1908 йил этнографик маълумотларда Н. Остроумов ушбу ёдгорликка “Нафақат Тошкентда, балки шаҳар атрофидаги машҳур энг бообрў қароргоҳлардан”, дея таъриф берган. Мазкур мадраса қурилиши учун Абдулқосим хон 30 минг рублга яқин пул сарфлаган ва ҳар йили 150 нафар ўқувчи учун ўз ҳисобидан ўқув пулини тўлаган. Баъзи манбааларга кўра у Қуръон китобини ёд олган экан. Абдулқосим мадрасасида ўз вақтининг энг атоқли инсонлари ўқиган, хусусан, ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий, биринчи университет асосчиси Мунаввар-қори Абдурашидов, драматург Ғулом Зафарий ҳамда профессор Абдурауф Фитрат кабилар.

 

Бугун Абдулқосим мадрасаси ўрнида миллий ҳунармандчилик мактаби, яъни “Ҳунарманд” ҳунармандлик уюшмаси жойлашган бўлиб, у ерда ҳақиқий россом, заргар, наққош ҳамда миниатюра санъати усталари ишларидан намуналарни ва ўқув жараёнини яққол кўриш мумкин. Бу ерда, шунингдек, эсдалик учун антиқа буюмларни харид қилишингиз ҳам мумкин, зеро, меҳмондўст мамлакатга қилган саёҳатингизни эслатиб турсин. 


Манба: http://www.orexca.com/rus/monuments_tashkent_medreseh_abulkasim.shtml