Занги Ота мақбараси

Занги ота мажмуаси Тошкент шаҳридан узоқ бўлмаган қишлоқда жойлашган. Мазкур тарихий санъат ёдгорлиги қимматбаҳо ҳисобланади.

Мажмуа XII аср охири XIII асрнинг биринчи ярмида яшаган Занги ота номини олган Ойхўжа шайҳнинг қабри атрофида юзага келган. У Хожа Аҳмад Яссавийнинг бешинчи муриди бўлиб, Марказий Осиёдаги турк қабиласининг бош сўфиси бўлган.

Айтишларича, мажмуа қурилиши Амир Темур ҳукмронлиги даврида бошланган бўлиб, аввалига авлиё Занги ота ва унинг хотини Амбар биби учун мақбара бинолари қурилган. Мажмуа учта майдондан ташкил топган: улкан боғ, масжид, мадраса, минораларни ўз ичига олган XIV-XIX асрларга тегишли иморат ҳамда Амбар биби мақбараси.

Жанубий-ғарбий қисмида масжид бор. У (1870 йил бош қози бўлган) зангиоталик қози томонидан қурдирилган. Атрофи ҳужралар билан ўралган. Ҳовлига икки тарафдан кириш мумкин, дарвоза хонаси арк-гумбазли услубда безатилган.

Масжид рўпарасида 1914-15 йиллар ўзига хос минора-қалъа қад ростлаган. Тарихий мажмуага жанубдан эски қабристон бириктирилган.


Манба: http://www.samarkandtour.com/attractions/dostoprimechatelnosti_tashkenta/mavzoley_zangi_ota.html