Евангел-лютеран черкови – Тошкент шаҳрининг лютеран черкови ҳисобланади. Ушбу черковда ибодат қилиш 1899 йили 3 октябрь куни бошланган. Бино шаҳар лютеран жамоси томонидан И.И.Краузе маблағига архитектор А.Л.Бенуа лойиҳаси асосида қурилган. Совет даврида бино омбор сифатида ишлатилган. 20 асрнинг 70-йил охирларида бино Тошкент консерваториясига берилди. Шундан сўнг таъмирлаш ишлари олиб борилди ҳамда консерваториянинг опера студияси биноси сифатида ишлатилди.
Шу пайтнинг ўзида бинода орган мусиқа асбоби ўрнатилгандан кейин унда концертлар уюштирила бошланди. 20-асрнинг 90-йилларида қайтадан ташкил этилган шаҳарнинг лютеран жамоаси тақдим этилди. Аммо ўша даврда Тошкентда лютеранлар сони жуда кам эди.
Пастор лавозимида 1892 йил 26 сентябрдан Юстус Юстусович Юргенсон эгаллаган. Бугунги кунда раҳбари епископ Корнелий Вибе.
Черков қуйидаги манзил бўйича жойлашган: Тошкент шаҳар, С.Азимов кўчаси, 37. Ибодат рус ва немис тилларида ўтади.