«Хўжа Нуриддин Ҳожи» мадрасаси

Жиззах вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ўртасида жойлашган ушбу обида ХХ аср бошида, яъни 1903 йилда қурилган. Ушбу мадрасани Хўжа Нуриддин Хожи ҳаж сафаридан сўнг ўзининг жамғарма пулига қурдирган. Мадраса қурилишини эса, Маъруф ибн Самарқандий бошкарган. Мадраса ён-атрофдаги қишлоқлар ва, хусусан, Жиззах ёшларига таълим-тарбия ва саводхонликни ўргатиш мақсадида қурилган эди. Ҳозирги кунда бу ерда Жиззах вилояти Ҳунармандлар уюшмаси жойлашган бўлиб, келажак авлодга ушбу тарихий обидани сақланиб қолиниши йўлида ҳаракат қилмоқда.


Манба: http://umid.zn.uz/2015/03/03/жиззах-вилоятининг-тарихий-обидалар/