Тахминларга қараганда, қачонлардир инсон фикрларини бошқара олувчи бўйи узундан келган одамлар (атланталар) Ўзбекистон ҳудудига келишган экан. Шулардан бири Хўжа Шайх бўлган. “Манокиби Хўжа Қўбул Аҳрор Вали” китобида айтилишича, халқ уни Абу Ислок деб чақиришар экан. У қадимги Од уруғидан бўлиб, иккта хотини ва саккиз нафар фарзанди бўлган. Шайх Хўжанинг бўйи тахминан 13 метр бўлиб, у 4000 йил умр кўрган! Унинг қабрига сажда қилиш етти марта Маккага сафар уюштиришга баробар экан. Eнг қизиғи шундаки, Шайх Хўжа бирваракайига тўртта пайғамбарга хизмат қилган яъни улар – Довуд, Моисей, Исо пайғамбар ва Муҳаммад пайғамбарлардир. Шу билан биргаликда у учта диннинг яъни Иудаизмнинг – Талмут, Христиан динининг – Библия ва Ислом динининг – Қуръони Карим каби муқаддас китобларини ёд олган. Шайх Хўжа Довуд пайғамбар билан куришганида бу муқаддас китоблардаги маълумотларни авлоддан-авлодга етказиш сингари ноёб қобилият билан тақдирланган. Бу учун уни “барча динлар итоатчиси” деб чақиришган. Қадимги Мовароуннаҳр ҳудудида араблар жанги бошланганида Шайх Хўжа ҳарбий қўшинни бошқариб турган. 652-йилда бўлиб ўтган навбатдаги тўқнашувда буюк Хўжа Хусрав фожиали вафот этади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Хўжа Хусрав келиб чиққан Од уруғи Қуръон сураларида кўп тилга олинган. Бу уруғга мансуб одамлар баланд бўйи ва мўжизавий қобилиятлари билан бошқалардан ажралиб турган. Улар ҳатто Худони ҳам тан олмаганлар. Бу эса кейинчалик Од уруғининг қирилиб йўқолиб кетишига олиб келган.
Ушбу тахминларни текшириб кўриш мақсадида 2003-йил 16- августда М.К.Шарипов томонидан илмий экспедиция уюштирилган. Eкспедиция вақтида мутаххасислар 81К-2 номли махсус қурилмадан фойдаланишади. Ушбу қурилма электромагнит тўлқинлар ёрдамида 60 метр чуқурликкача бўлган ер остини текшириш хусусиятига эга. Изланишлар натижассида қуйидагилар аниқланган: қабрда ҳақиқатан ҳам улкан суяклар мавжуд экан. У ердаги айрим суяклар 2,5 метрдан 6 метргача бўлган узунликни ташкил қилган. Аммо суяклар структураси бузилган. Маҳаллий аҳолининг айтиши бўйича, 1982-йилда украиналик сайёҳлар Шайх Хўжа қабрининг бир қисмини очишган экан. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, археологлар қабр очилган вақти у ердан 70-80 см ли қовурға суяги, кўза ва тўртта тарихий китобларни олганлирларини кўришган экан. Бугунги кунда бу топилмалар қайерда эканлиги аниқ эмас. Аммо 2003-йилда бўлиб ўтган текширишлар натижасида Шайх Хўжа Аҳбор Вали ҳақиқатан ҳам Атланталар авлодидан бўлганлиги аниқланган.