Тилла Шайх масжиди

  • 17 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 21414

Ҳозирги Ҳазрати Имом мажмуасига кирувчи кўпгина иншоотлар XIX асрда барпо этилган. Шу аср ўрталарида Бароқхон мадрасаси рўпарасида Мўйи Муборак номини олган яна бир мадраса қурилди.

Бу мажмуадаги диққатга сазовор жойлардан бири Тилла шайх масжидидир. Бу масжид XX аср бошларига оид бўлиб, у ерда иккита меҳроб мавжуд. Улардан бири 1890 йилда қурилган. Асосий масжид биноси 1902 йилда барпо этилган.

Қаффол Шоший мақбараси ёнидаги Намозгоҳ масжиди ҳам Ҳазрати Имом мажмуасига киради. Бу масжид XIX аср ўрталарида (1845-1867) Қўқон хони Худоёрхон томонидан қурдирилган. Шўро даврида мазкур бино автомактабга айлантирилган, унинг айвонларидан гараж сифатида фойдаланилган. Масжид биносида автомобиллар таъмирлаш устахонаси ҳам жойлашгани туфайли иншоот деярли вайрона ҳолга тушганди. Бугунги кунга келиб мазкур бино Президентимиз ташаббуси билан қайта таъмирланиб зиёратгоҳга айлантирилди.


Манба: http://buxoriy.uz/index.php/maqolalar/288-toshkentning-maszhid-va-madrasalari