Мазкур мақбара Сухар қишлоғида (Бухородан шимолга 25 км.) жойлашган. У сўфичлик мактаби нуфузли руҳонийси, машҳур тасаввуф илмининг олими Хўжаган Амир Кулолнинг (1281-1370) қабри ўрнида қайд этилган (Шахрисабзга дафн этилган унинг замондоши Шайх Шамсиддин Кулол билан адаштирилмасин) бўлиб, эски анъаналарга кўра Амир Темурнинг диний ҳомий бўлган.
Қиссалардан бирига, шунингдек, апокрифик асар "Малфузат-и/Тузукат-и Темури»га кўра, Амир Кулол Амир Темурга фотиҳа берган ва унга буюк келажакни башорат қилган. Табаррук инсон ҳақидаги бундай тасаввур ва унинг ўқучиси Бахоуддин Нақшбандийнинг шарафи Амир Кулолнинг дафн жойининг донгдор бўлишида хизмат қилди. Шундай бўлсада, унинг қабри тепасида бир нечта айтарли бинолар барпо қилинмаган. Совет даврида бу жойлар ташландиққа айланган. XIX аср бошларида масжид бутунлай бузиб ташланган.
Мустақиллик даврида Когонлик диндорлар ва Накшбандий-Муджаддидийнинг ташаббуси билан Амир Кулол дафн этилган жойдан узоқ бўлмаган ерга кўримсиз мақбара кўтарилган. Шу билан бирга, авлиёнинг аниқ кўмилган жойи белгиланмаган. 2008 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан авлиёнинг аниқ дафн этилган жойи аниқланган ва 6 га майдон атрофига иккиқаватли мақбара бунёд этилган. Асосий кўмилган ҳужраси кўфийчилик ёзувлари билан зийнатланган, иккинчи бино эса шаклдор ғиштлар билан безатилган бўлиб, ранглар ва соялар антиқа ўйинини акс этади. Бир вақтнинг ўзида масжид дарвозалари, ибодат жойлари ва таҳорат учун саккизқиррали ҳовуз ҳамда 10,5 метр баландликдаги минора ўрнатилган. Атрофларига пишган ғиштдан йўлаклар ва мармардан зина-пояли боғ барпо этилган. Дарвозанинг ёғочдан безатилган тасмалари бухоролик усталар томонидан ўйма нақшларда безатилган.