Қош мадрасаси ансанбли

  • 29 Октябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 17682

Меъморий обида Абдуллахон II томонидан бунёд этилган. У (тўлиқ исми: Абдулла ибн Искандархон ибн Жонибек султон ибн Хожа Муҳаммад ибн Абдулхайрхон) (1534, Миёнқол, Офаринкент қишлоғи – 1598, Самарқанд, Бухоро яқинидаги Баҳоуддин мажмуасига дафн этилган) ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан чиққан энг йирик ҳукмдори (1583-1598), давлат арбоби, саркарда, илм-фан, маърифат, маданият ҳомийси. Бобоси Жонибек султон Кармана ва Миёнқол ҳокими бўлган. Отаси Искандар султон ўғли туғилган пайтда Офаринкентни, кейинчалик Карманани бошқарган. Абдуллахон II Шайбонийхон вафотидан кейин парчаланиб кетган мамлакат ҳудудини қайта бирлаштириш, марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун ёшлик чоғидан қаттиқ кураш олиб борган. Унинг ҳукмронлиги даврида Бухорода илм-фан, санъат, шаҳарсозлик, адабиёт ва шу каби соҳалар гуллаб-яшнади.

Абдуллахоннинг бутун ҳукмронлик даври тинимсиз урушларда кечди. 1574-йил Балхни, 1578-йили Самарқандни, 1583-йил Тошкент ва Фарғонани, 1584-йили Бадахшонни, 1595-йили Хоразмни забт этади ва ўз давлати таркибига қўшиб олди. Абдуллахон ИИ даврида мамлакат ҳудуди Қашқардан Орол ва Каспий денгизлари соҳилларигача, Туркистон ва Сайрамдан Хуросоннинг шарқий қисмигача бўлган ерлардан иборат эди. Марказлашган давлат ташкил этилгач, мамлакатда илм-фан ва маданият ривожланди.
Абдуллахон мадрасаси хонликдаги энг йирик маърифат маскани сифатида бунёд этилган. Унинг қурилиши ўрта асрларнинг сўнгги даврида, яъни 1588-1590-йилларга тўғри келади.
Меъморий обиданинг қурилишида хом ва пишган ғишт, лой, тахта, махсус “қир” қотишмаси ва шу каби маҳсулотлардан фойдаланилган. Меъморий обиданинг умумий кўриниши ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳовли атрофини икки ошёнли ҳужралар ўраб туради. Ҳар икки томонида баланд пештоқ жойлашган. Пештоқлар орқали ичкари хоналар ва хонақоҳга ўтилади. Мадрасанинг катта пештоқи жанубга қараган. Пештоқ қанотлари ва гулдасталар сиркор безаклар билан пардозланган. Дарвозадан ўтиб, икки ёнидаги катта хоналар – дарсхона ва масжидга кирилади.
Меъморий обида Шарқ анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, губазли услубда, безаклар қўлланилган ҳолда қурилган. Модарихон мадрасаси билан биргаликдаги кўриниши “қўш” услуб намунаси ҳисобланади. Мадраса дарвозаси хотамкори услубининг ноёб намунаси – гиррих шаклли майда ёғоч парчаларидан терилган. Меъморий обиданинг ўзига хос томонларидан бири шундаки, тузилиши одатдаги мадрасалардан анча фарқ қилади. Мадраса ўз рўпарасидаги Модарихон мадрасасига қараб бироз эгилган ҳолатда қурилган. Модарихон мадрасаси Абдуллахоннинг онасига атаб қурилганлигини ҳисобга олсак, ўзига хос онага ҳурмат рамзидир. Абдуллахон даври меъморчилигининг етук намунаси бўлган бу мадраса Бухоро меъморчилигининг XVI асрда эришган барча ижодий ютуқларни намойиш этади.
Меъморий обиданинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсак, 1997-йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча меъморий иншоотлар қаторида Абдуллахон мадрасаси ҳам қайта таъмирдан чиқди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг турли жойларидан Бухорога ташриф буюрган сайёҳлар ва чет элллик туристлар диққат-эътиборидаги сайиргоҳга айланган.

Меъморий обида ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. Ҳалигача чет эл сайёҳларининг диққат-марказида. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000-йил 30-августда қабул қилинган “Маданий мерос обйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни меъморий иншоот муҳофазасининг ўзига хос ҳуқуқий кафолатидир.


Манба: http://www.orexca.com/rus/monuments_bukhara_modary_khan_madrasah.shtml