11 Октябрь,
2017
Қалдирғочбий мақбараси, Ҳазрати Амир мақбараси —Тошкент шаҳридаги меъморий ёдгорлик (15-аср 1-ярми). Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибида, кўҳна қабристоннинг шимолида. Мақбара пишиқ ғиштдан (25×25×5см) чортоқ тарҳли (9,48×9,48 м), бир хонали (тарҳи 6×6 м),қўш қават гумбазли қилиб қурилган; 12 қиррали ташқи кулоҳсимон чўққи гумбази пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида терилган.
Мақбара ичига жан. томондаги эшик орқали кирилади, хонадаги тепага чиқиладиган айлана зиналар қалин депоричига жойлашган; тагхона ичидан бир неча жасад қолдиқлари топилган. Мақбара безакларидан15-асрга мансуб шарафаларнинг қолдиқларигина сақланган. 1970 йилда ташқи гумбази таʼмирланган.