Нур қалъаси муқаддас “Чашма” ёнида жойлашган қадимий тарихий йодгорликдир. Салномаларда айтилишича бу қалъанинг эскича номланиши “Нури Бухоро” яъни сўзма сўз таржима қилинганда “Бухоро ёғдуси” деган маънони англатади.
Тарихчиларнинг айтишича, бу қалъа милоддан аввалги бир неча асрлар олдин қурилган.
Бу қалъа ҳақидаги дастлабки маълумотларда милоддан аввалги 329-327 йилларга яъни Искандар Зулқарнайннинг босқинчилик даврида қалъа қайта қурилган, унинг узунлиги 22 км га кенгайтирилган деб қайд қилинган.
Нур яъни бугунги Нурато Навоий шаҳрининг шимоли-шарқида жойлашган шаҳарчадир. Шаҳар Нурато тепалиги ғарбий тоғ тизмасининг шимолий ёнбағрида карвон йўли устида жойлашган бўлиб, Еттидарё орқали Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари шунингдек жанубий Қозоғистонни Зарафшон водийси билан боғлаб туради. У чол билан чегарадош мустаҳкам қалъалар билан ҳимояланган савдо-сотиқнинг туташган жойи ва ҳарбий-стратегик марказ бўлган.
Қадимий қалъа шаҳарнинг юқори қисмида ташкил топиб, унинг остида булоқ жойлашган. Нурато ариқларига сув айнан ана шу булоқдан боради.
Қадимда нур қалъаси ва шаҳарнинг атрофи мудофаа девори билан ўралган бўлган. Бу девор деярли квадрат шаклида бўлиб (тахминан 7х7 км) унда шаҳар дарвозасига қарши биргина шимолий томондан кирадиган йўл бўлган.
Унинг қолдиқларини ХХ аср ўрталаридаги хариталарда кўриш мумкин.
Нур ҳимоя қурилмаси сифатида тарихда 1004-йилда Абу Иброҳим Исмоилнинг тахт учун курашиши даврида йодга олинган. 1220-йилда Чингизхоннинг Бухоро томон отланган қўшини Нур қалъасига етиб келади. Бу қўшиннинг шаҳар дарвозаси ёнида пайдо бўлиши шунчалик кутилмаган бўлганки, ҳатто шаҳар аҳолиси қоронғуликда мўғул қўшинларини узоқдан етиб келган карвон деб ўйлашган. Кейинчалик Нур қалъаси Бухоро томон Ўтадиган дарвоза бўлиб хизмат қилган. Соҳибқирон Амир Темур ва бошқа ҳукмдорларнинг қўшинлари айнан шу ердан ўтишган. Тинчлик ҳукмронлик қилган даврларда эса бу дарвозадан савдо-сотиқ карвонлари, элчилар, сайёҳлар ўтишган.
ХХ аср бошларигача Нуратони Бухоро амири томонидан тайинланган бек бошқарган. Шаҳарнинг асосий кўчаси савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик расталари жойлашган ёпиқ бозордан иборат бўлган. Шаҳар ҳудуди зич қурилган 4 қисмдан иборат бўлган. Ҳар бир қисм эса унча катта бўлмаган гузарлардан ташкил топган бўлган. Ҳар бир гузар беш вақт намоз ўқиладиган масжидларни ўз ичига олган.
Айрим каттароқ гузарларда иккитадан масжид жойлашган бўлган. Қалъа девор ва миноралари жуда ажиб тарзда режалаштирилгани одамни ҳайратга солади. Қалъа деворининг асосий қисми тепалик томонга йўналтирилган. Тепалик устида эса кузатув вазифарарини бажаришда қолланиладиган минора мавжуд бўлган. Қалъа жами еттита минорадан ташкил топган. Бундан ташқари чашмага элтадиган ер ости йўли мавжуд бўлган. Энг қизиғи шундаки Нур қалъасида жойлашган минораларни ўгирилган ҳолатда тасаввут қилсак ва шу билан бир пайтда юқоридаги минорани қутб юлдузи томон йўналтирсак “Кичик Айиқ” юлдуз туркуми макети ҳосил бўлади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки ушбу қалъанинг қазилма ишлари билан қуйидаги археолог ва академик олимлар шуғулланишган: Б.А Нилсон, Й. Ғуломов, О.М. Ростовсев.