Нўрбўтаби мадрасаси

  • 30 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 14611

Норбўтаби мадрасаси – бизгача сақланиб қолган, 18-асрга оид мадрасалардан бири ҳисобланади. Бу даврда Қўқонда 40 га яқин мадрасалар бўлиб, аммо буниси ўзининг архитектура ва орнаменти билан алоҳида ажралиб туради.

Мадраса Чорсу майдонида қурилган ҳамда 52х72 метрли майдондан иборат бир қаватли бино ҳисобланади. 2 асрлар давомида мадраса Қўқондаги йирик ўқув марказларидан бири бўлиб, бу ерда бир нечта турар хоналари (ҳужралар) бўлган.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Норбўтаби мадрасаси бошқалардан биринчи навбатда ўша даврларга хос бўлмаган бино безакларсиз қурилганлиги билан фарқ қилади. Иккинчидан, бино тузилишида бухоро мотивларини кузатиш мумкин. Ушбу ҳолатни мадраса қурилиши даврида Қўқон Бухоро устидан бир неча бор ғалаба қозонган бўлиб, моҳир архитекторларни ўз ичига олувчи юзлаб бухороликларни асирга олиш билан изоҳлаш мумкин. Айнан улар мадраса қурилишида иштирок этиб, бино тузилишида ўзларининг тузатишларини киритишган.

Совет ҳукумати бошқарувида мадраса ёпилган. Бироқ, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг мадраса қайтадан ўз эшикларини кенг очган. Бугунги кунда мадрасанинг бир қисмида Жоми мачити жойлашган бўлса, иккинчи қисмида 80дан ортиқ талаблар таҳсил олишади.


Манба: http://gotraveluzbekistan.com/ru/dostoprimechatelynosti-kokanda/medrese-norbutabi