Мусо Тўра мадрасаси

  • 03 Август, 2015
  •   0
  • 0
  • 8729

Мадраса Юсуф Ясулбоши мадрасасидан кейинда, Ичан-қалъа марказида жойлашган. У 1841 йили Муҳаммад Раҳим хон набираси ва Оллоқулихон жияни Раҳмонқули Иноқнинг ўғли Мусо Тўра томонидан қурилган. Хон сулоласи авлодига Тўра сўзи қўшилди. 1855 йилда Мусо Тўра Туркман ёмудлари жангида ҳалок бўлди ва мадрасада дафн этилди.

Мадрасага тепадан қараганда у трапеция шаклга эга. Мадраса иккита ҳовли, икки гумбазли вестибюл, ҳужра, мачит ва дарсхоналардан иборат. Бино қайта таъмирланган ва миллий ҳунармандлар маҳсулотлари дўкони сифатида ишлатилмоқда.


Манба: http://welcomeuzbekistan.uz/