Матпанабой мадрасаси

  • 04 Апрель, 2017
  •   0
  • 0
  • 10706

Мадраса Хивадаги Жума масжидининг чап тарафида жойлашган. Мазкур мадраса 1905 йил Хиванинг жуда бой савдогарлардан бири Худойберган Ҳожи Қаландар Кочу томонидан қурилган. Иншоот шарқий тарафда, мадрасага кириш қисми жанубий тарафдан.

Мадраса ўз ичига ўқувчилар учун ўндан зиёд ҳужра, дарсхона ва жанубий гумбаз остида масжидни олган. Матпанбой авлоди Туркманистоннинг Тошауз номли қисмида истиқомат қилишади.

2001 йил қадимий хоразмликларнинг муқаддас китоби бўлмиш “Авесто” яралишининг 2700 йиллиги муносабати билан мадраса биноси “Авесто” тарихи музейи ўрнида кўргазма учун очилган.

Авесто нафақат бебаҳо тарихий меҳнат, балки ўз ичига диний қарашлар ва аждодларимиз дунёқараши ва ноёб тарихий манбаа бўлиб, олимлар ва жаҳон жамиятлари томонидан юқори баҳоланган қадрли тарихий ёдгорликдир. Шуларни эътиборга олган ҳолда халқаро ЮНЕСКО жамияти 1999 йил Парижда бўлиб ўтган ўзининг 30-сессиясида “Авесто”нинг 2700 йиллигини муқаддас китобнинг юрти Ўзбекистонда, аниқроғи, Хоразмда кенг нишонлашга қарор қилади.

Бугунги кунда мадрасада туркман халқининг буюк шоири Маҳтумқули ва машҳур қорақалоқ шоири Аджинияларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган экспозициялар намойиш қилинган.

Авесто музейига ташриф буюриб, Ўрта Осиё ва бугун Шарқ қадимий тарихлардан бири ҳақида маълумотга эга бўлиш билан бирга, уларнинг яшаган ҳаёт тарзи ва урф-одатлари, диний маданияти, илми ва шу халқнинг бошқа жабҳаларидан бохабар бўласиз.


Манба: https://ru.people-travels.com/goroda-uzbekistana/xiva/dostoprimechatelnosti-xivyi/medrese-matpanabaj.html

Галерея