Маҳдуми Аъзам ёдгорлик мажмуаси

Махдуми Аъзам - Махдум-иАъзам (тўлиқ исми Саид Джалалад-дин Ахмадал-Касаниад-Дахбеди — Shaykh Aḥmad ibn Mawlānā Jalāl al-Dīn Khwājagī Kāsānī ‘Makhdūm-i Aʻẓam’, (1461-1542) — Ўрта Осиё имоми ва сўфиси, сўфилик намоёндаси, “Даҳбедия” мактаби асосчиси, йирик назарияси, Нақшбандия таълимоти шайҳи. 

Махдуми Аъзам қабри олдидаги мақбара Самарқанддаги хонларнинг бухоролик амирларидан бўлмиш Ялангтуш Баҳодур бей (унинг шоҳи — Муҳаммад Ҳошим, Маҳдуми Аъзамнинг невараси пайғамбаримиз қариндошлари оила аъзоларидан ҳисобланган) томонидан қурдирилган.

Мажмуанинг энг монументал иншооти бўлмиш Маҳдуми Аъзам — хонақоҳ, олти устунли, 12 гумбазли узунасига чўзиқ бино узун гумбаз айвон тарафда жойлашган кенг ёғоч айвон билан уйғун ишланган. Бинонинг биринчи қурилиш тархида зикр тушиш учун мўлжалланган катта айвон, қўшимча хоналар ва таҳорат хонаси ҳам назарда тутилган. Хонақоҳ ҳовлисида узунлиги 8 метрлик минора қад ростланган бўлиб, XIX аср охирига қадар сақланган. Шарқий тарафдан яна бир иншоот — “кичик масжид” жойлашган. Хонақоҳнинг шимолий қисмида даҳма бўлиб, узунлиги 1,55 метр ва деярли тўртбурчак шаклидаги (17,6х16,6 м), кулранг “самарқанд мармари” билан терилган; бурчаклари мармар яримустунлари билан безалиб, Қуръон оятлари билан зийнатланган. Хонақоҳда 7 ёдгорлик тоши ва битта қабр бўлган. Хонақоҳ атрофидаги катта бўлмаган қабр ғиштдан терилган девор билан ўралган. Ушбу бино Нодир Девонбеги буйруғи билан қурилган. Хонақоҳ остонасида  жанубдан 9 та даҳма бўлиб, улардан бири Ялангтуш Боҳодурга тегишли; Шарқдан жойлашгани унинг қизи — Иқлимга тегишли. Чегарадан ташқарида 46 та даҳма мавжуд. Тарихшунос Комилхон Каттаевнинг “Махдуми Аъзам ва Дахбед” китобида қабртошларининг рўйхати келтирилган бўлиб, авлиёнинг қабри олдида туради. Қуйида у ҳақда батафсил келтирилади. 

Барча сўфилар каби Маҳдуми Аъзам ҳам илоҳий кучга эга бўлган, гарчи, у Ҳазрати Бахоуддиннинг “... шунча гуноҳлар қилиб ҳам, мен ҳануз яшамоқдаман” сўзларини қайтарганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Мўъжиза кўрсатувчилар ўзларига нисбатан жуда талабчандурлар.

Бизнинг тарасаввуримизда мўъжиза мажмуа майдонида жойлашган дарахт билан боғлиқ. Баҳайбат ва тўрт илдизли, таҳминан 600 йиллик бу дарахтнинг илдизида ковак бўлишига қарамай, у ҳануз барглар билан қопланади. Айтишларича, ушбу дарахтни авлиё ҳаёлан Эрондан шу ерга кўчириб ўтган эмиш.

Маҳдуми Аъзам ўқувчиларини ибодат вақти кўзларини очмасликларига буйруқ беради. Шундай бўлсада, бир ўқувчи итоат қилмайди. Кўзини очиб қараса, Эроннинг зимистон қамоқхансида бўлиб қолади. Маҳбуснинг бақириғидан соқчилар қочиб кетишади ва тентакнамо бу асирни эроний шоҳ ҳузурига олиб келишади. Ўқувчи бўлиб ўтаётган ҳодисани подишоҳга тушунтиришга ҳаракат қилади, лекин бу воқеа эрон ҳукмдорини кулгуга қўяди, ҳалос. Шунда подшои-олам “ёлғончи”ни дарахтга боғлаб, кулимсираб, “Агар шайҳинг шунчалик қудратли эрса, сени орқага олиб кетсин...” дейди. Эртасига бу жойда на мурид, на дарахт кўринмайди — фақат дарахт илдизининг ўрнигина қолади...

Айтишларича, ҳайратда қолган эроний шоҳ ўлимидан сўнг Ҳазратнинг оёғи остига кўмилишни исташига буйруқ беради. Бу қабрни кўриш ҳам мумкин. Эрон тут дарахти эса ҳануз ўсиб, ўзининг ғайритабиий шакли ва ўлчами билан атрофдагиларни ҳайратга солишда давом этмоқда.


Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Махдуми_Азам