Косонсой жомеъ масжиди - Фарғона водийсида номозгоҳ усулида қурилган ягона меъморий обида бўлиб, XVIII асрда шаҳар марказида бунёд этилган. Ҳозирги кунда дастлабки бинолардан фақат жомеъ хонақоҳи ва кириш дарвозахонаси сақланиб қолган. 1989-93 йилларда хонақоҳ ва дарвозахоналарга тақаб уларни ўзаро боғлаб ёзги масжид ва ўқув хоналари бино қилинган. Хонақоҳнинг шимолий томонига икки қаватли улкан замонавий масжид, баланд гумбазли ва айвонли биноси, шарқий томонига эса таҳоратхона қурилган.
Масжид ҳовлисининг жануби–шарқий қисмида йангитдан улкан пештоқ гумбазли замонавий дарвозахона, масжиднинг тўғрисида эса ўрта мактаб биноси жойлашган, Жомеъ масжиди остида илмий археологик тадқиқот ишлари олиб борилмаганлиги учун ҳозирча бир тўхтамга келингани йўқ. Чунки ислом таълимотида мадраса ва масжид бор жойда, аҳоли гавжум бўлган шаҳар марказида албатта ибодат қилувчилар ва талабалар учун ҳаммомлар қурилганлиги маълум. Шу билан бир қаторда, масжиднинг олдидаги кўчанинг нариги бетида қадимги eр ости ҳаммомини борлиги бу eрдаги масжиднинг ўрнида мадраса ва масжид бўлганлигидан далолат беради. Чунки бу ҳаммом eрли халқнинг тили билан Гунгалак деб номланади ва тахминларга кўра, ХИИИ-ХВИ асрларга тааллуқли деб баҳоланади. Ҳаммом қурилганлиги бу eрда мадраса ҳам бўлганлигига ишорадир. Ҳозирда сақланиб қолган масжид 28,6х10,8 м ўлчамда ҳовлининг ғарбий қисмида тўғри бурчакли тархда хонақоҳли қилиб қурилган.
Масжиднинг узунлиги 6,8 метр бўлган, ташқи поғонали гумбаз бурчак-ларидан чиқарлган равоқли қуббаларга қўндирилган. Бир–бирини кесиб ўтган тўрт меҳробий равоқлар гумбазидан ташкил топган конструктив бўлмалар ён қанотларига асос бўлиб хизмат қилади. Равоқларнинг ўзи алоҳида ёки девордан туташиб чиққан ғишт устунларига тайанади. Масжид биноси ичидаги асосий ранг оқ ранг бўлиб новвотранг қилиб терилган ғишт рангидан устун туради. Бу билан меъмор хонақоҳ ичининг биринчи навбатда табиий ёритилишига этибор берганлигини қўрамиз. Масжиднинг олд қисми эса 1980 йиллардаги таъмирдан сўнг қайтадан ўз қиёфасини олди. Бу масжид кам учрайдиган хонақоҳ услубидаги меъморий обидадир. Ички гумбазлари ганчкор ислимий гуллар билан безатилган.
Косонсой шаҳрининг марказида жойлашган ушбу обида ва унинг йақинида жойлашган қадимги Гуйшань ўрнидаги Муғтепа-Муғқалъа, Гунгалак eр ости ҳаммоми, Ғўзапойа масжиди, Садпирикомил масжиди каби ёдгорликлари билан танишиш ва табиий сўлим гўшанинг мусаффо ҳавосидан баҳраманд бўлувчи сайёҳлар учун энг мақбул сайёҳлик дам олиш йўналишларини йўлга қўйиш зарур.