Жума масжиди ва минораси

  • 24 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 14063

Хиванинг энг йирик масжиди бўлиб, 227 та ёғоч устунли йирик ёпиқ ҳовли кўринишидадир. Ҳовли узунлиги 55 метр, эни 43 метр. Бинонинг қурилиш санаси аниқ эмас, лекин қайта қурилиши 1789 йили хивалик аслзода Абдурахмон Мухтор томонидан амалга оширилган. Шу номли миноранинг қурилиши ҳам айнан шу санада барпо қилиниб, масжиддан ҳеч қандай жиҳати билан фарқ қилмайди.

Масжиддаги устунлар турли вақтларга тегишли. 24 та устун алоҳида эътиборни жалб қилади, зеро X-XII асрларга тегишли бўлиб, ёғочга ўйма нақшлар билан безалган.

Жума масжид

Ўрта асрларда мусулмонлик оламида шаҳарнинг ўрни ундаги асосий жиҳати, яъни жума масжидига кўра белгиланган. Бинонинг меъморий-бадиий кўриниши шаҳар ҳукмдорлари томонидан доима алоҳида эътиборга эга бўлган. Ҳар бир шаҳар ўзининг маҳобати билан ўзишга интилган.

Ўрта Осиёдаги машҳур масжидларидан бўлмиш Хивадаги Жума масжиди анъанавийлиги, ҳатто чизма-майдонининг тузилиши билан ажралиб туради. Унда минг йиллар аввалги жомеъ масжидлар тузилмаси сақланиб қолган. Кўпустунли бу масжиднинг тўғри бурчакли катта айвони текис том билан беркитилган, учта кириш эшигига эга бўлиб, йирик қалин деворлар билан ўралган.

Жанубий девор ўртасида меҳроб эшигининг ўрни бор бўлиб, ибодат қилиш томонини кўрсатади. Айвонда зулмат ҳукмронлик қилади, зеро томдаги ўйиқлар катта жойни ёритиб ебриш учун етарли эмас.

Жомеъ масжидининг асосий қиймати ва эътиборли жиҳати шубҳасиз антиқа ёғоч ўйма устунлари бўлиб (улар 200 дан ортиқ),  улар турли ўлчам, меъморий шакл, бадиий сайқали ва бажарилиш санаси бўйича ажралиб туради.

Айтишларича, турли устунлар ҳар хил бинолар бузулишидан қолган материаллардан қурилган экан.

Устунларнинг бир қисми эртароқ даврга тегишли бўлиб, кўринишидан Қадимий Хоразмнинг пойтахти — тўлқинли Амударёнинг тегида қолган шаҳар Кятадан келтирилган. Эҳтимол, бунинг сабаби бошқадир: халқ анъаналарига кўра масжид қурилиши савобли иш ҳисобланган ва ҳар бир мусулмон унга ўз ҳиссасини қўшиши лозим бўлган.

Шундай қилиб, ҳар бир инсон ўз ҳисасини қўшиб, кимлардир меҳнат қилса, бошқа биров қурилиш буюмларини келтирган, бадавлат аҳоли эса ёғоч ўймакорлиги усталарини ёнлаб, устунларни қилдириб, иншоотни барпо қилишган. Орадан ўтган юзлаб йиллар устунларни яроқсиз ҳолга келтирган. Шунингдек, ўрнига бошқа устунларни ҳам ўрнатишган. Шу сабабли масжид устунлари турли даврларга тегишлидир.

Масжиддаги эртароқ ўрнатилган устунлардаги ўйма ёзувларнинг услуби ва нақшларига кўра уларнинг Х—ХIV асрларга тегишлилигини айтса бўлади. Бу услубларнинг меъморий услуби эса жуда қизиқарли: уларда қадиимй хоразм меъморчилигига ҳослик яққол намоён бўлган: барглари осилган пояси қиррали “кўзаги” ўзакли, нақшлари алоҳидадан такрорланувчи ўсимлик мавзусида.

Ҳар бир бўлаги бадиий жиҳатдан ишланган ва нақшинкор ишлови қадимий меъморларнинг юқори ҳунармандчилигидан далолатдир.

Устунларнинг иккинчи гуруҳуга текис бўртма нақшлар билан ишланганлари киради. Улардан бирида санаси — 1316 (янги даврнинг 1510 йили) сақланиб қолган.

 

Жума масжидининг ноёб устунлари эҳтиёткорона парваришга муҳтож. Мутахассисликлар томонидан қадимий зараркунандаларга қарши тозалаш ишлари ҳамда ўйма нақшларни мустаҳкамлаш ва таъмирлаш ишлари бошланган. 


Манба: http://www.uztour.biz/uzbekistan/hiva_pamjatnikii_mechet_minaret_dzhuma.html