Ҳазрати Имом мақбараси

  • 13 Октябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 11361

Ҳазрати имом мақбараси -Шаҳрисабздаги XIV асрдаги меъморий ёдгорлик ҳисобланади. 1384 йилда Амир Темур авлиё Муҳаммад Шайбонийнинг хокини келтириб Доруссиёдатга, ўғли Жаҳонгир қабри олдига дафн эттирган.

Амир Темур кўрсатмаси билан хоразмлик усталар баланд бино барпо этганлар. Муҳаммад Шайбоний мусулмон оламида "Ҳазрати Имоми Бағдодий" номи билан машҳур бўлган.

Мажмуага Амир Темур ўзи учун катта хилхона қурдирган. Мажмуанинг улкан арк ва деворлари, ўн олти қиррали асосга қурилган гумбазлари қимматбаҳо тош ва шишалардан ишланган нақшинкор безаклар билан безатилган.

Ҳозирги кунда бу мақбара мачит сифатида хизмат қилмоқда.


Манба: http://www.manzaratourism.com/