Ғўзапоя масжиди - (Султон Саид Жалолиддин меъморий мажмуаси) Х-ХВИИИ асрларда Косонсой шаҳрида бунёд этилган. Мeъморий мажмуа масжид, минора, учта бир–бирига туташ мақбара, дарвозахона, ҳужралар ва чиллахонадан иборат бўлган. Ўлчами дастлабки масжид 10х8,30 метр, баландлиги 6 метр. Тўла қисми эса баландлиги 2,40 метр бўлиб, қишки масжид ҳисобланган. Ёдгорлик биносидан болалар боғчаси сифатида фойдаланиб келишган.
Сомонхудотнинг ўғли Асаддан тўрт фарзанд қолган: Нуҳ, Аҳмад, Яҳё, Илёс. Халифа Маъмунга манзур бўлгулик хизмат қилганлари учун халифа Аҳмад ибн Асадга Фарғона, Яҳёга Чоч ва Истравшан, Илёсга Ҳирот, Нуҳга Самарқанд ҳокимлигини беради. Аҳмад олим ва порсо бўлган (Наршахий). Муаррих Муқаддаснинг таъкидлашича, Сомонийлар уламо ва фозилларга бошқа амирлардан кўра кўпроқ эҳтиром кўрсатишган. Аҳмад ибн Асад вафотидан сўнг унинг тахтини ўғли Наср ибн Аҳмад эгаллади. Низоми Арўзий Самарқандий «Мажмаъул наводир» («Нодир ҳикойатлар») китобида дейдики; Наср ибн Аҳмад сомонийлар сулоласига мансуб амирларнинг дурдонаси эрди. Наср ибн Аҳмад ҳукмронлиги даврида бутун Мовароунаҳр сомонийлар ихтиёрида бўлган. Насрнинг укаси Исмоил ибн Аҳмад ас-Сомоний 849 йил Фарғонада туғилган. Амир Исмоил Бухорога 874 йил келган. Шу йиллари Бухорода тўполон авж олган пайтда Хожа Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг ўғли Абу Абдуллоҳ Наср ибн Аҳмадга хат ёзиб, Бухорога амир тайинлаб юборишни илтимос қилган. Ва шу хат шарофатидан Бухорога Наср ўз укаси Исмоилни амир этиб юборган. Амир Наср вафотидан кейин бутун Мовароуннаҳр амир Исмоил тасарруфига ўтди. (Садриддин Салим Бухорий. Табаррук зиёратгоҳлар).
Муҳаммад Аминхўжа Косоний Қўқон хонлиги даврида олиб борилган кўпгина қурилиш ишларида фаол қатнашади ва ўзи бир нечта бинолар қурди ҳамда қадимий меъморлик обидаларини таъмирлаб, иморатлар пештоқига нозик ҳарфлар билан тарихлар битди. Жумладан, 65 Косонсойда йашаб ўтган машҳур шайх ва олим Султон Саййид Жалолиддин Самоний хотирасига қурилган мақбарани Муҳаммад Аминхўжа Косоний 1809 йилда таъмир қилди ва таъмирлаш тарихини мақбара деворига назм билан қуйидагича битди:
Сар фуруъ бурдам ба жойби хеш дар базми ҳузур,
Кашф шуд тарихи сол аз равзан Султон Жалол.
Мазмуни: Унинг ҳузури базмида бошимни қуйи солиб ўйласам, «Равзаи Султон Жалол деган сўздан таъмирланган йили, тарихи ҳосил бўлди», дейди. Ғўзапойа мозордаги қабр тошни таржимасини илова қиламиз. «581 йили Шаъбон ойида» Бу қабр 581 йили шаъбон ойида вафот этган (Аллоҳ мағфират этган) шайх зоҳид, ишончли, муқарриб бўлган имом Усмон ибн Муҳаммад ал-Хаттотга тегишлидир. Мақбараларнинг ўрнида ҳозирда Ғўзапойа масжиди ёнидаги мактаб учун қозонхона қурилган. Мақбара 1933-34 йилларда бузилган. Ҳозирда Б.Н.Засыпкиннинг 1930 йилдаги мақолалари ва фотосуратлари у ҳақда гувоҳлик берувчи йагона манба бўлиб қолмоқда.