Фозилтепа қишлоқ харобаси

Қанғли қўрғон – археологик ёдгорлик; қўрғонли қишлоқ харобаси (милодий 4–8, қисман 10–12-асрлар). Тошкентнинг жануби-ғарбида, Иззасой водийсида жойлашган. Фозилтепа сўнгги Қовунчи маданияти ёдгорликлари сирасига киради. Қўрғонли қишлоқ Мингўрикдаги Чоч шаҳри таркибида бўлган. Я.Fуломов раҳбарлигидаги Тошкент археология отряди томонидан текширилган (1967–68). Фозилтепанинг сақланиб қолган баландлиги 20 м га яқин, унинг шимоли-шар¬қида қишлоқ бўлиб, унинг излари 250 м гача масофада қайд этилган. Тепалик майдони 41х35 м.

Фозилтепа илк ўрта асрларда бадавлат деҳқон қаср-кўшки бўлган. Фозилтепада ўтказилган стратиграфик тадқиқотлар илк ўрта асрларда ҳаёт 2 босқичда давом этганлигини кўрсатди: 1) хўжалик чиқиндилари тўпланган қатлам ва пахса девор қурилган даври (4–7-аср боши); 2) пахса супа устига қурилган маҳобатли бино (қаср-кўшк) мавжуд бўлган давр (7-асрнинг 2-ярми – 8-аср). Тадқиқотларга кўра, қишлоқ нисбатан текис ерда (ҳар 2 ердаги материк қатлам орасидаги фарқ 0,3 м дан ошмайди) вужудга келган. Қишлоқ анча катта ҳудудни қамраб олган. 8-асрда вайрон бўлган, кейинчалик (10–12-аср) ҳаёт бироз жонланган. Фозилтепа ўрнида сўнгги ўрта асрларда қозоқ-қанғлиларнинг кузатув жойи бўлган деган тахминлар бор. Фозилтепадан сирланган сопол идишлар: хумлар, хумчалар, дастали кўзалар, кўзачалар (6–7-асрлар) топилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Сурат манбаси
http://shosh.uz/foziltepa/


Манба: Wikipedia