Сангижумон – Нурота тоғ тизмасининг тармоғи бўлган Оқтовнинг жанубий ён бағрида, Сангижумон қишлоғи(Хатирчи туман, Олтинсой ф/х)да жойлашган. Қишлоқнинг номи ҳам ушбу ҳарсангтош(сангижуман: форсча тебранувчи, қимирловчи тош деган манода) номига қўйилган. Мазкур тош Сангижумон сойи бўйида 900 метр баландликда жойлашган бўлиб, тоғ юзида бандидан узилган лола гул шаклида турибди. Унинг айланаси 20 м, баландлиги 6 м, оғирлиги 280 тоннадан зиёд.
Сангижумонни ғарб тарфга қараб кўтарса қимирлайди ва 7-10 мартагача қимирлаб туради. Ушбу улкан ҳарсанг тош шунчалик енгил тебраниб турадики, уни ҳатто 12-14 ёшли бола ҳам бир қўлда қимирлатиши мумкин.
Бу тош яқинида иккинчи сирли ҳарсанг тош “Тешик тош” бўлиб, ривоятларга кўра ушбу тош тешигидан фақат гуноҳи йўқ одамларгина ўта олади.