Бой-Бўлоқ ғори

Бой булоқ — Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида, Бойсун тепелагида жойлашган энг қадимий ғорларидан биридир. Ундан узоқ бўлмаган жойда, шунингдек, Фестиваль ғори ҳам жойлашган. Бой булоқ ғори, тахминан 1415 метр, узунлиги 14270 метр. Ғори жуда ўзиг ахос бўлиб, унда иккита – 27 ва 22 метрли қудуқлар ҳамда бир мунча ўйик бор. Қолган майдонини меандр, яъни ўйиқ чизиқлар ташкил қилади, чуқурлик ўртасигача жуда ингичка ва зид жойлашган. 

Фото: www.speleo.ural.ru

Ғор қоя остидаги катта бўлмаган ёриқдан бошланиб, ундан жилва оқади. Кейин баландлиги 70 метр, узунлиги ярим километрли ингичка йўл келади. Бу ерга транспортда келиш жуда ноқулай, енгил автомашинади келиш бир соатдга ҳам бормайди. Йўл беркитилган, зеро сув томувчи синиққа олиб келади. Йўл давоми горизонтал йўналишда айрилади. Йўлнинг чап тарафи тобора зичланиб, тепага кетади, ўнг тарафи эса Мустафо қудуғига (27 м.) олиб келади. Агар қудуқ тепасидан кўлмак сачратилса, қуриб қолиши мумкин. Қудуқдан ўтгач, пастга йўналтирилган меандр келади. Ўнг тарафда ён тарафга йўналтирилган галерея келади, у ҳам беркитилган. Меандр иккинчи, 20 метрли қудуққа олиб келади. Қудуққа озгина сув йиғилган. Асосий йўлак бўйлаб бошқа қудуқ учрамайди, шунинг учун кўтарилиш учун қурилмаларни шу ерда қолдириш мумкин. Қудуқ ортида йўлак яна озгина кенгаяди ва пастга томон ажралишсиз кетади. 300 метр чуқурликда шохсимон шифт қатламлари ортида ўнг тарафга олиб борувчи қисқа йўл базага келтиради. Уч кишилик база яхши жой эмас, зеро, ўртасидан жилва оқиб ўтади.

Йил давомида деворларида ўткирланиб қолган сув томади. Ушбу йўлак бир кенгайиб, бир торайиб боради. 600 метр чуқурликда полусифон жойлашган. Ҳаво тахминан 15 см оралиқдан ўтади, оқим, деярли йўқ. Йўлакдан ўтиш учун шифтга маҳкамланган арқонни ушлаб ўтиш зарур. Полусифон ортида 50 метрли ингичка калибр келади, у ердан эмаклаб ўтиш керак. Бу ерда ҳам ариқча оқиб ўтади. Кейинроқ асосий йўлак бўйлаб 9 метрли ўйиқ келади, чап тарафидан асосий жилғадан 5 маротаба каттароқ оқим кўринади. Бундан сўнг йўлак кекин қалинлашади ва бир нечта сув бўлиб қолган чуқурликларга дуч келасиз. Улардан бирига тушиш учун арқон керак, сабаби, чуқурлиги 6 метрдир. Жилға тубидан ёриққа уланиб кетади, йўл давомини эски йўлак бўйлаб давом эттириш керак, шунда яна жилғага олиб чиқади. Ғор бир қатор сифонлар билан якунланади, тор бўлганлиги сабабли улар бўйлаб юриш мушкулроқ. Чуқурлиги 1100 метрдир.

Мазкур ғор Марказий Осиёдаги энг чуқур ғорлардан бири деб тан олинган. Қачонлардан, ҳатто дунёдаги энг чуқур ғорлар сафида олтинчи ўринни эгаллаган.

 


Манба: http://rzhavaya-podkova.ru/baystau/boybulok/