Борса келмас шўр кўли

  • 08 Май, 2015
  •   0
  • 0
  • 20084

“Борсанг, қайтмайсан!”. “Барса Кельмес” туркийдан таржима қилганда огоҳлантирувчи бу ибора даҳшатли эшитилади. Бу Ўзбекистондаги Устюрт платосида жойлашган қуриётган шўр кўлдир. Орол денгизининг шимолий-ғарбий қисмидаги Орол денгизи ҳам (ўша эрдаги жойлашган шу номли заҳира) шу ном билан аталган. Борса Келмас орол, шунчаки қумли-туз манзарасида — Орол меъросида ғойиб бўлиб, ярим оролга айланган ва йўқолиб бораётган Орол денгизини яланғочлаб, ўз майдонини йилдан-йилга кенгайтириб бормоқда.

Шукурки, Устюрт чексиз уфқ йўлаги ақл бовар қилмас кучи ва жозибаси билан сақланиб қолган бўлиб, уни бир онда ҳам, йиллар мобайнида ҳам эсдан чиқара олмайсиз. Яна, Борса Келмаснинг ғаройиб гўзалликка эга тузли салтанатини унутиб бўлмайди.

Борса Келмас чуқурлиги — бу 30 миллион йил аввал сайёрамиздан ғойиб бўлган тотарихий денгиз Тэтиснинг туби бўлиб, сокин Қорақум, Қизилқум саҳролари ва Устюрт платосини ўз кўзимиз билан кўриш имконини қолдирган.

Устюрт платосининг асосини Ернинг геологик тарихининг мезозой ҳамда палеозой даврлари қолдиқлари ташкил қилади. Тeктоник кучлар, шамол ва сувнинг зарарли кучи ноёб Устюрт дунёсини яратди: бугун бу фантастик ландшафт билан безатилган йирик гипс-лой саҳро ғайритабиий шакллари ва уйими, каньон ва дараси билан ўзгасайёраликларни эслатади. Кўп миллион йиллар давомида гипс ва лойдан исканчаланган чуқур балчиқ қатлами ҳосил бўлиб, кўз олдимизда сирли иероглиф ва барельеф тасвирини ҳосил қилади. Каньонлар гоҳ пасттекисликларга кескин тушиб, гоҳ  узилиб, ақл бовар қилмас кўриниш ҳосил қилади: сирли шахсларнинг шакллари; ажиб сукунатда музлаб қолган юзлар; устунлар ва бўшлиқлар; қудратли деворлар ва миноралар; чўққилар ва бутун шаҳар кўз ўнгимизда намоён бўлади. Улар кўрган кишида, гўё аллақандай ҳайкалтарош юмшоққина гипс ва лойдан илҳомланиб, ҳатто энг кучли хаёлпарастнинг тасаввурига келмайдиган  суратларни яратган, деган фикр ҳосил бўлади. Баҳайбат деворлар баландлиги 50-60 метр, айрим жойлари эса 100 метргача етиб, чуқурлик жойларига келиб яна пасайган. Деворларнинг узиқ жойлари яққол билиниб туришига қараб, уларнинг ёши ҳақиқатан ҳам миллион йиллар эканлиги ўйлаб, киши энтикиб кетади. Эҳтимол, шу боисдан Устюрт шу ернинг аскар-қўриқсиларини эсга солувчи сокин ва шафқатсиз сфинкслари, жангчилари, ёввойи ҳайвонлар шаклини гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда қолдиргандир. Табиат ўз ҳайкалларини “Тўхта! Бу — Борса келмас ўлка!” сўзлари ила қўрқитиш, ёки огоҳлантириш учун қолдирган.

Гипс-лой саҳрониниг каньон ва ямоқлари асталик билан пастга — шўрхок чуқурлик, ярқировчи туз олами бўлмиш Борса Келмас томон тушади. Бу Устюрт учун хос чуқурликдир. У улкан ўлчамга эга — деярли, икки минг квадрат километр! Бу платодаги энг кам ўрганилган ва эришиш қийин бўлган жойдир. Борса Келмаснинг туби бор-йўғи 10-11 м, Орол денгизидан юқорироқ. Бу чуқурлик бизга Тетис денгизидан мерос қолган тузнинг энг катта заҳираси билан бутунлай тўла. Эҳтимол, кўринаётган уфққа қадар тўлган деярли тоза туз катта кулранг-оқ-ҳаво ранг макон билан келган меҳмонларга ўз бағрини очади. Узунлиги 70 км.дан ортиқ ва кенглиги деярли 40 км. — ушбу баҳайбат туз омборининг ўлчами айнан шундай.

Бу жойларда ҳаракатланиш хавфлидир. Ингичка туз қатлами билан қопланган жарликлар ва шувоқни тез-тез учратиш мумкин. Аллақандай чуқурликка кутилмаганда йиқилиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас. Туз ярқираб, товланади ва кўпроқ атрофни қоплаган муз уюмларини эслатади. Шаффоф сувнинг кичикроқ шувоқ ва жилғалари Қор маликаси мамлакатига тушиб қолганлигимиз ҳақидаги тасаввурга чек қўяди.

Яқин кунлардан буён туз қазиб олиниги йўлга қўйилган. Қарилар айтганидай, бу заҳира хали минг йилларга етади.

Борса Келмас — ойдин сукунат. Одамлар бу сирли ва ажиб ерни қандай тасвирлар билан аташмади. Борса Келмас — кам ўрганилган, гўё кўзгу каби улкан ва буюк сайёрамизни акс эттираётган чексиз ва бокира ўлкадир.


Манба: http://discover.uz/uzbekistan/lake/521/