Авлиё князь Александр Невский черкови – бизгача етиб келган Тошкентдаги энг эски православиё черковлардан бири ҳисобланади. У Тошкент шаҳрининг Боткина мозори ҳудудида жойлашган бўлиб, шаҳар ва давлат ғазнази маблағларига 1902-1905 йилларда қурилган. Ибодатхона қурилишига Туркистон епархиясида катта ҳурматга эга бўлган, Боткина мозори яқинида истиқомат қилувчи, савдо-сотиқ бўйича маслаҳатчи Николай Ивановнинг ҳиссаси катта. Н.Иванов бир неча бор ўз маблағларини черков фойдасига эҳсон қилган. Айнан унинг маблағларига Александр Невский ибодатхонаси учун олтин сув югурилган меҳроб қурилган.
Александр Невский ибодатхонаси қурилишини Л.Бурмейстер лойиҳасига асосан инженер Ф.В.Смирнов амалга оширган. Ибодатхонани муққадаслаштириш маросими протоиерей Константин Богородицкий томонидан олиб борилган. Черковга иш кунлари 20 тадан 30 гача, черков байрамларида эса 200 та одамлар ибодат учун ташриф буюришади. Революциядан кейинги даврда черков Ўзбекистон православ черков мактаблари орасида катта роль ўйнаган. Черков руҳонийларининг бир қисми Совет ҳокимияти хизматига ўтган бўлса, қолганлари унга қарши чиқишган. Шундай қилиб, черков 20-йилларда 1971 йилдаги Феврал революциясидан кейин пайдо бўлган, христиан динининг янги ҳаракати издошлари томонидан эгаллаб олинган.
Черков 1966 йилдаги зил-зила ва бинони бутунлай вайрона қилган ёнғинларни бошдан кечирган. Шунга қарамай, бино қулаб тушмаган ва қайта таъмирланган. Ибодатхона ичкари деворлари авлиёлар, фаришталар сурати билан безатилган. Кўплаб иконалар зарҳалланган ромларга солинган. Ҳозирги кунда черков кўриниши олдинги кўринишидан деярли фарқ қилмайди. Фақат бино олд томони кўк-оқ рангда бўялган, қайтадан мрамор билан безатилган ва панжаралар билан ўралган. Черков бош руҳонийси кўп йиллар давомида Николай Рыбчин ҳисобланади.