“Бахтли қуш” ижод галереяси

  • 17 Май, 2017
  •   0
  • 0
  • 11684

Самарқанднинг “Бахтли қуш” ижод галереяси ўтган аср тарихий карвон сарой биносида ташкил этилган бўлиб, ўзига хос манзара ва хонадон шинамлигига эгадир. Дабдабали қўлда тўқилган ўзбекча гиламлар, миллий услубдаги кийимлар, ранг-баранг кўк-оқ ва жигар ранг-яшилдаги кошинлар, қадимий тақинчоқлар, суратлар, жимжимадор нақшинкор сўзаналар, ҳайкалчалар, ижод галереясини безайди. Гўё, шоҳона, шу билан бирга норасмий шинам хонадон интерьерида “Бахтли қуш” директори ва санъатшунос Елена Ладик кутиб олаётгандай.

Арт-галерея «Счастливая птица», Самарканд
Арт-галерея «Счастливая птица», Самарканд
Арт-галерея «Счастливая птица», Самарканд

Ҳайратдан қойил қолган ташриф буюрувчилар бу галереяни Али бобо ғори дейишади. Албатта, эҳтиёткорона сақланиб келинаётган бу ердаги ҳар бир санъат асари ноёбдир. Қадимий усталарининг ва донғи кетган замонавий муаллифларнинг ишларини учратиш мумкин. Номи машҳур муаллифлар бу ерда ўз ишларини кўргазмага қўйиш билан бирга, ўзлари ҳам бу ижод уйига доимий равишда ташриф буюришади.

Намойиш этилган кўп буюмларни харид қилиш мумкин, лекин уларни сотиш “Бахтли қуш”нинг асосий мақсади эмас. Елена Ладикнинг таъкидлашича, “Асл нусҳани йўқотиш — дунёда содир бўлаётган ачинарли ҳолатдир”. Сунъий маҳсулот, синтетик матолар ёки одамлар ўртасидаги соҳта алоқалар — буларнинг орасида самимият йўқ, улар турмушимизнинг барча жабҳаларини тўлдириб улгурган. Сифат даражасини, борингки, таклиф қилинаётган галереяларнинг моддий ва маданий қиймат ҳамда инсоний муносабатлар даражасида ушлаб қолиш — “Бахтли қуш”нинг асосий мақсадидир.

Галерея халқ ҳунармандчилиги ва санъат билан қизиққан барчани экспозицияга чорлайди ва машҳур ўзбек ижодкорлар билан танишишни таклиф қилади.

Арт-галерея «Счастливая птица», Самарканд
Арт-галерея «Счастливая птица», Самарканд
Арт-галерея «Счастливая птица», Самарканд

Маълумотнома:

“Бахтли қуш” ижод галереяси 2005 йил ташкил қилинган бўлиб,  ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш (CACSA) ва Республика халқ усталари ва ҳунарманлари уюшмаси “Ҳунарманд”, Марказий Осиё Уюшмаси аъзоси ҳисобланади. “Бахтли қуш” ижод уйида доимий экспозиция билан бирга, ўзбек ҳамда чет эл муаллифларининг алоҳида кўргазмалари ва мастер-класслари ўтказиб келинади. Шу билан бирга, ижод уйи чет элда ҳам ўз экспозициялари асосида кўргазмалар ташкил этиб туради. Галереянинг бош мақсади – ўзбек миллий ҳунармандчилиги ва санъатини ривожлантириш, фақат маҳаллий табиий матолардан фойдаланиш, меҳнатнинг одилона баҳоси ҳамда иқтидорли ва интилувчан муаллифларни қўллаб-қувватлашдир.


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/samarkand/happy-bird.htm