Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси

  • 16 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 22633

XV аср. 1103 йилда Ғиждувон шаҳрида таваллуд топган буюк тасаввуф ва софийлик тариқати шайхи Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратлари шарафига бағишлаб 1433 йилда Мирзо Улуғбек томонидан Ҳазрат қабрларининг қибла томонида муҳташам мадраса қурдирилган. Мадрасанинг ташқари қисмида,ҳазрат мақбараси ёнида қудуқ, чиллахона ва минора ҳам бунёд этилган. Ҳазрат халқ орасида "Хожайи жаҳон" номи билан машҳур тасаввуфга оид бир қанча асарлар муаллифидир. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари билан буюк аллома Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллик юбилейи ўтказилиши муносабати билан 2003 йилда Ғиждувон шаҳри маркази хамда Абдухолиқ Ғиждувоний меъморий мажмуаси қайта таъмирланди ва атроф ҳудудлари ободонлаштирилди. Мирзо Улуғбек томонидан қурдирилган мадраса таъмирдан чиқди. Ансамбл атрофи кўкаламзорлаштирилиб, Ғиждувон шаҳриниг марказида гўзал хиёбон ташкил этилган.


Манба: http://kitobsayyoh.uz/index.php/uz/bukhoro/khozha-abdukholi-izhduvonij-ma-barasi