Абдулла Қаҳҳор уй-музейи

Уй-музей 4 та залдан ташкил топган. Уларнинг ҳар бирида ёзувчининг ҳаёт ва ижод йўли акс этган. Абдулла Қаҳҳор 1907 йил 17 сентябрда Фарғона водийсида таваллуд топган. Унинг оиласи тез-тез жойдан-жойга кўчиб юришарди. У ёзувчилик фаолиятини йигирманчи йиллар бошларида Қўқон педагогика билим юртида ўқиб юрган пайтларида бошлаган. Унинг илк асари "Муштум" ҳажвий журналида чоп этилган. У "Янги Фарғона" газетасида талабаликдан маъсул котибликкача кўтарилди. Газетанинг "Чиғириқ" ҳажвий бўлимида уч ой ичида унинг йигирмадан ортиқ фельетонлари чоп этилган.


Манба: Яккасарой тумани, Ражабий кўчаси, 26/1