Мустақиллик ва эзгулик монументи

  • 15 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 41168

Мустақиллик ва эзгулик монументи — Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдониаа Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов ғояси билан бунёд этилган меʼморийбадиий мажмуа. Ўзбекистон истиқболининг дастлабки йиллари (1992)да майдонда ўрнатилган обида Мустақиллик монументи деб аталган. Рамзий равишдаги Ер шарида Ўзбекистон Республикаси харитаси акс этган ушбу обида жаҳон харитасида мустақил Ўзбекистон мамлакати мустаҳкам ўрин олганини ифодалайди. 2005 йил 28 дек.да ушбу монумент олдига фарзандини бағрига босиб турган мунис ўзбек аёли сиймоси — Бахтиёр она ҳайкали ўрнатилди (ҳайкалтарош И.Жабборов). Мустақиллик монументи ва Бахтиёр она ҳайкали Эзгулик аркаси, оқ поёндоз шаклидаги кенг йўлак билан бирга яхлит ансамблни ташкил қилади. Мустақиллик ва эзгулик тушунчаларини рамзий тарзда уйғун ифодалаган ушбу ёдгорлик М. ва э.м. деб аталди.

2004—2005 йилларда Мустақиллик майдони па унга туташ ҳудудда кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамаси биноси тубдан қайта таʼмирланди, Сенат биноси, Эзгулик аркаси, Тасвирий санʼат ғалереяси каби муҳташам меʼморий иншоотлар, яшил майдон ва хиёбонлар барпо этилди. Айни вақтда янги Мач.мурий бино, Бизнес маркази қурилипчи ниҳоясига етмоқда. Бундай катта бунёдкорлик ишлари туфайли майдоннинг фақат қиёфаси эмас, унинг вазифасидаги мазмун-моҳияти ҳам ўзгарди. Мустақиллик майдонининг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда тутган муҳим ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига истиқлол ғояларини, миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президснтининг 2006 йил 3 февралда "Мустақиллик ва эзгулик монументи тўғрисида" қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маро-симларда, шунингдек, мустақил тараққиётимиз, миллий қадриятларимиз б-п боглиқ муҳим саналар, касб байрамларини нишонлаш, тантана ва анжуманлар ўтказиш муносабати билан М. ва э.м. пойига 1улчамбар қўйиш расмий маросимини бслгилаган тартибда амалга ошириш жорий этилди ва бошқа тадбирлар белгиланди.


Манба: http://www.rutraveller.ru/place/8895