Место паломничества Хазрати Башир

  • 22 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 39097

Ҳазрати Султон Саид Ахмад Башир (1368 – 1464). «Хазрати Башир тарихи» китобида Амир Темур Кўрогонийнинг пири Саид Бараканинг укалари Саид Неъматуллохнинг кароматлари, дуолари туфайли оламга келади, дейилади. Ҳазрати Баширнинг оталари Хўжа Хасан 90 ёшда, оналари Биби Малохат 80 ёшда бўлишларига қарамай, фарзандлари бўлмаган, деб кўрсатилади. Бола туғилгач ота – онаси унга Саид Ахмад деб ном қўйишади. Оналари Биби Малокатдан сут келмагач, ёш Саид Ахмад сутсиз вояга етади. Саид Ахмаддан кейин оналари яна Саид Али ва Хожи Ахмад исмли икки нафар фарзанд кўради. 

Хазрати Башир салохият эгаси бўлиб етишгач, у кишининг таърифларини эшитиб, бир томони Миср, бир томони Мўғулистонгача бўлган мусулмон оламининг турли бурчакларидан кўпгина кишилар келиб, Ҳазрати Султон Саид Ахмад Башир отага шогирд тушадилар.

«Мири Ҳақиқат» лақабига сазовор бўлган Саид Ахмад Башир ота Ўрта Осиёда «Нақшбандия» таълимоти тарқалган бир замонда кўпроқ Хўжа Аҳмад Яссавий тариқатига ихлос қўйган бўладилар.

Ҳазрати Башир Ҳазрати Мухаммад Саллоллоҳу алайху васалламнинг ҳижратларидан кейин 768 йилдан сунг оламдан ўтадилар ва Башир қишлоғидаги Ниёзтепада дафн этиладилар. У кишининг қолдирган мерослари ва тариқатлари ислом оламида катта қимматга ҳамда ўз ўрнига эга бўлиб қолди. Ушбу зиёратгоҳ мустакиллиқдан кейин қурилишлар қилиниб, обод масканга айлантирилди. Бу ерга ҳар йили минглаб кишилар келиб, Ҳазрати Баширнинг Ниёзтепадаги қабрларини зиёрат килишади.


Источник: http://kitobsayyoh.uz/index.php/uz/kitob/kitob-azrati-bashir-zijoratgo-i-j-nalishi