Виза

Ўзбекистон Республикасига келиш учун чет эллик фуқаролар визага эга бўлишлари зарур. Визани олиш учун консулхона ёки ўзларининг давлатларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасига мурожаат қилишлари лозим.

Россия, Азарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон (60 кунгача), Молдова, Украин фуқаролари виза олишлари шарт эмас, лекин бир мунча вақтдан сўнг Ўзбекистонга кириб чиқиш чет эл паспорти талаб қилинади.

Австрия, Бельгия, Буюк Британия, германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Франция, Швейцария ва Япония фуқаролари учун виза тўлдиришнинг осонлаштирилган усули амалда. Мазкур мамлакатларнинг фуқароларига 1 ойгача хизмат қилувчи кўп маротабалик визалар берилади, иш масаласи билан келганлар эса 1 йилга қадар (малайзияликлар 6 ойгача) истиқомат қилишлари мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги махсус саёҳат қоғози ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг таклиф қоғози талаб қилинмайди. Визалар ариза ташалган кунни ҳисобга олмаган ҳолда икки иш куни ичида расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Респуликасига келишдан аввал чет эл паспортингизнинг муддати ўтмаганлигига амин бўлинг.