Зурмала минораси - Термиздаги меъморий ёдгорлик (мил. ав. 2-а.) Кушонлар даврига оид будда иншооти.
А. Стрелков уни ступа деб ҳисоблаган. Археологик тадқиқотлар натижасида Зурмала минораси харобасининг бал. 14,5 м гача бўлган.
Асосан тўғри тўртбурчак тарҳли (22 х 16 м), цилиндрсимон минора шаклида хом ғиштдан қурилган, тепасига қубба
— гумбаз ишланган, оқиш оҳақтош билан қопланган, асосида бўртма горельеф ҳайкаллар бўлган. Тоштахталар ҳамда тарошланган бўлак парчалари кўплаб топилиши Зурмала минорасини ташқаридан ҳам тош бтлан қопланган деб тахмин қилинади.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси