Зулфия ҳайкали

  • 27 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 22442

Пойтахтимизда 1 март куни Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия ҳайкали очилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат соҳасига катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ватанимиз, халқимиз тарихида ўчмас из қолдирган атоқли адиблар, фан ва маданият намояндаларининг эл-юртимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб баҳоланиб, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш борасида изчил ва кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Истиқлол йилларида бир гуруҳ марҳум улуғ шоир ва ёзувчиларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани, юбилейлари кенг нишонлангани, пойтахтимизда Ғафур Ғулом ва Абдулла Қаҳҳор каби устоз адибларимизга муҳташам ҳайкаллар ўрнатилгани бу фикрни яққол тасдиқлайди.

Давлатимиз раҳбарининг 2007 йил 13 сентабрда қабул қилинган "Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида"ги қарори халқимизнинг севимли фарзанди, таниқли жамоат арбоби Зулфиянинг миллий адабиётимизга қўшган улкан ҳиссаси, бетакрор ижодий мероси ва ибратли фаолиятининг яна бир амалий эътирофи бўлди.

 


Манба: http://uza.uz/uz/culture/shoira-boqiyligining-timsoli-03.03.2008-2576

Галерея