Зомин

  • 29 Сентябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 18892

Қадим тарихга эга бўлган Зомин тумани Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудида ва денгиз сатҳидан 3000 м юқорида жойлашган бўлиб, ундаги қалъа ва қўрғонларнинг харобалари, шунингдек асрлар оша оғиздан оғизга кўчиб, бизгача етиб келган афсоналар унинг тарихий аҳамиятни кўрсатиб беради. Бироқ, энг муҳими, бу ерлар ўзининг ноёб табиати, игнабаргли ўрмонлари, шифобахш ҳавоси билан алоҳида ажралиб туради. Бу жойда туризмнинг кўплаб турларини ривожлантириш мумкин бўлган соғломлаштириш бойликлари мавжуд. Халқ боғи ҳудуди эса табиий шифохона саналиб, мазкур ўлка аҳолисининг севимли дам олиш масканига айланган. Боғда экосаёҳатчилар учун етарлича шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Ушбу боғнинг ҳудудида 50 дан ортиқ шифобохш гиёҳлар ва озиқ ўсимликлари ўсади.

 

Қўриқхонанинг диққатга сазовор жойларидан бири Қизил ўтоқсой даласидаги сфинксларни эслатувчи ғаалати шаклдаги катта қизил харсангтошлардир. Маҳаллий аҳоли бу жойни “Қирқ қиз” деб атайди. У шакллар қурама тоғ жинслари ва қумлардан таркиб топган. Баъзи жойлари жуда силлиқ, бошқа жойлари эса катта-кичик ёриқлардан иборат бўлиб, у ерлардан турли буталар ўсиб чиққан.

Дам олиш ва туризмнинг соғломлаштириш ҳудуди “Зомин” сиҳатгоҳи ва ўнлаб пансионатлар, дам олиш уйлари ва болалар оромгоҳларини ўз ичига олади. Шунингдек, ҳудудда шаршара, 270-300 йил ёшли, баландлиги 20 м, шох-шаббалари кенглиги 28 м, тана диаметри 2,7 м ли ёнғоқ дарахтини учратиш мумкин.

Дам олувчилар турли ҳудудларда ва баландликларда, белгиланган йўналишларда ҳаракатланишлари мумкин. Бундай йўналишларнинг бир тарафга масофаси 5 км дан 13 км гача бўлиб, ўртача қийинликдаги бир кунлик саёҳат учун мўлжалланган. Кўп кунга мўлжалланган саёҳатлар учун чодирли шаҳарчаларда тунаш ташкил қилинади.

 


Манба: http://www.zaamin.uz/?q=uz/node