Юсуф Ҳамадоний мачити

Юсуф Ҳамадоний Абу Йаъқуб (1048, Ҳамадоннинг Бузанжирд қишлоғи - 1141, Афғонистоннинг бомиён шаҳри) -тасаввуфнинг йирик намояндаси, олим. Бағдодда Абу Ишоқ Шерозийдан таҳсил олган. Исфаҳон, Самарқанд, Бухорода билимини оширган. Тасаввуфни Абу Али Фор-мадий, Абдуллоҳ Жувайний ва Ҳасан Симнонийдан ўрганган. Замонасининг етук алломалари Абдулқодир Гилоний, Ғаззолий, Ҳамидуддин Мултоний билан мулоқотда бөлган. 30 марта ҳаж зиёратига борган.

Ҳамадоний Бухорода узоқ муддат яшаб, Аҳмад Яссавий ва Абдухолиқ Ғиждувоний ва бошқа йирик машойихларга устозлик қилган. У кейинчалик хожа-гон-нақшбандия тариқатининг айрим қоидаларини ишлаб чиққан. Хожа Абдуллоҳ Баррақий Хоразмий, Хожа Ҳасан Андоқий Бухорий, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний Ҳамадонийдан сўнг унинг халифалари сифатида муридларнинг тарбияси билан шуғулланганлар. "Рутбат ул-ҳаёт" ("Ҳаёт мезони"), "Кашф", "Ри-сола дар одоби тариқат", "Рисола дар ахлоқ ва муножот" каби асарлар ёзган. "Ҳаёт мезони" рисоласи ўзбек тилида нашр қилинган (Тошкент, 2003). Хоки Бомиёндан Марв шаҳрига олиб келиниб, қайта дафн этилган. Абдухолиқ Ғиждувоний, Фаридидсин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий асарларида Ҳамадоний ҳақида маълумотлар бор.


Манба: http://tarix.uz/