Ўзбекистон халқ артисти, таниқли ҳофиз, бастакор ва ўзбек халқ мусиқаси тузувчиси Юнус Ражабий уй-музейи 1997 йилда ўғли Хасан Ражабий томонидан ташкил қилинган. Халқ ардоқлаган ҳофиз умрининг охирги 20 йилини айнан шу ерда ўтказган. У бутун умрини Шошмақомни ўрганишга бағишлаган. Ўзбек классик халқ мусиқий-чолғу асари "Шошмақом" - 6 бўлимдан иборат бўлиб, булар: Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Рост, Ироқ.