Ёш ижодкорлар саройи

  • 20 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 7973

Ўзбекистонда Ёш ижодкорлар саройи 2008 йилда бунёд этилган. У "Ёшлар йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ноёб архитектура комплексларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда барпо этилди. Бу ерда кўргазмалар учун учта зал ҳамда турли кўринишдаги санъат машғулотларини олиб бориш учун устахона ва лаборатория хоналари мавжуд. Ушбу саройда семинар ва конференцияларни ўтказиш учун катта зал ҳам мавжуд. Замонавий Сарой турли хилдаги тадбирларни ўтказиш учун янги технологияларга эга. Саройни бунёд этишдан асосий мақсад — санъатни кенг тарғиб этиш, ўзбек халқининг бебаҳо маданияти ва санъатининг аҳамиятини янада ошириш. Бу ерда иқтидорли ёшларнинг яратган санъат асарлари кўргазмалари ўтказилади.


Манба: www.prostoturist.com.ua/spravochniki/dostoprimechatelnosti/id/17384