Хоразм вилояти Давлат қўғирчоқ театри

  • 04 Апрель, 2017
  •   0
  • 0
  • 16715

ХИВАНИНГ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ — ЎЗБЕКИСТОННИНГ  ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ АНЪАНАЛАРИНИНГ ДАВОМИ

Манзил: Мустақиллик кўчаси 12, Хива

Мўлжал: Ичан Қалъанинг ичида

Спектакллар қўйилиши аввалдан сўроқ орқали амалга оширилади

Қўғирчоқ намойишлари дунёнинг кўплаб мамлакатларинниг азалий анъаналаридир. Ўрта асрларда шовқин, одам гавжуд майдонларида бозорлар ва сайлларда халқ учун қўғирчоқ театри намойишлари ўтказилган. Соддагина юзаки ясалган минбарга ёпилган парда ортида оддий халқ ҳаёти, бойлар ва камбағаллар, шунингдек, севишганларнинг садоқати ва дўстлик ҳамда хиёнат ҳақидаги кичик-саҳна кўринишлари намойиш этилган.

Ўзбекистонда қўғирчоқ театри анъаналари эрамиздан аввалги VI-IV асрга, Аҳамонийлар ҳукмронлиги даврига бориб тақалади. Бироқ, қўиғрчоқ театри XIV асрга, Амир Темур ҳамда Темурийлар ҳукмронлиги даврига келибгина кенг тарқала бошлаган. Ипли қўғирчоқ ҳамда қўлқопли қўғирчоқ театрлари алоҳида оммабоп бўлган. Қўғирчоқ театри намойишлари бугунги кунда ҳам Ўзбекистондаги театр санъатида ўз ўрнини сақлаб келмоқда.

Ўзбекистонда замонавий қўғирчоқ театрлари орасида ўзининг алоҳида ўрни билан Хоразм қилоятидаги Давлат қўғирчоқ театри ажралиб туради. Бу — тамошага келганларни юз йиллар ортга қайтариш мумкин бўлган Ўзбекистондаги ягона театр бўлиб, унда ҳамон ўрта асрларга ҳос декорацияларни, қўғирчоқларни, мавзулар-у, актёрларнинг намойиш қилиш одатларини кўриш мумкин. Шу сабабли Хиванинг қўғирчоқ театри нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки чет эллик тамошабинлар орасида ҳам жуда машҳурдир.

Шу ўринда 2011 йил театри томонидан Бакуда бўлиб ўтган Биринчи миллий қўғирчоқ театри фестивалида “Хива лазги” тамошаси намойиш этилган бўлиб, фахрий ёрлиқ билан мукофотланиб, 2013 йил сентябрь ойида театр Дармштадт ҳамда Франкфуртда (Германия) иштирок этган.

Асосий театр тарихи бунданда қизиқарлироқ. Йигирма йил аввал Хивада қўғирчоқ театри намойишлари тўгараги ишга тушган. Маҳаллий маъмурият шарофати билан 1993 йил ўтган асрнинг 30-х йилларига тегишли тарихий бинода Ичан Қалъа иншоотида биринчи қа Хоразм вилоятидаги 289 киши учун мўлжалланган ягона қўғирчоқ театри ишга тушган. Унинг илк труппаси собиқ тўгарак қъзолари бўлган. Ҳозирги театр 20 кишидан иборат бўлиб, улар орасида ёш ва иқтидорли йигит ва қизлар бор. Қўғирчоқсозлик санъати эски ўзбек анъанасига, яъни уста-шогирдчиликка асосан йўлга қўйилган.

Артистлар тамошалар қўйиш билан бир қаторда ўзлари саҳнани безатишади, қўғирчоқлар ва уларга кийимлар тикишади, мусиқий асбобларни чалиб, рақсга тушадилар ва қўшиқ куйлайдилар. Театр репертуаридан фольклор ва болалар дастури ўрин олган бўлиб, ўз ичига 60 та спектаклни олган. Энг оммабоплари “Хива лазги” ва “Хон қабули”дир, кўпчилик тамошаларнинг бош қаҳрамони эса халқнинг яхши кўрган кишиси Хўжа Насриддиндир. Тамошалар ўзбек тилида намойиш этилади, лекин вақтлар келиб тамошалар бошқа тилларда қўйилиши режалаштирилган. Шундай бўлсада, тамошалар ўзбек тилида ҳам тушунарли, мавзуси содда ва кулгили, актёрлар ижроси шунчалик ифодалики, уларни сўзсиз тушунса бўлади.

 Тамошага кириш чипталарининг нарҳи бор-йўғи 5-6 $ ташкил қилади, лекин артистлар учун пул муҳим эмас, зеро, тамошабинларнинг миннатдор таҳсини уларга шодлик ва қувонч олиб келади.


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/khiva/khiva-puppet-theater.htm

Галерея