Хонбанди тўғони

Хонбанди тўғони — Ўзбекистонда қадимий замондан бизнинг давримизгача сақланиб келган тўғондир. У Жиззах вилояти Фориш туманидаги Банд шаҳарчаси яқинида жойлашган. Тадқиқотчи олимларнинг фикрича, тўғон ҳақида ёзма манбаалар мавжуд эмас. Шундай бўлсада, таҳминий санаси турли хил келтирилади – X аср, XVI аср, 1582 йил. 1973 йилдан буён республика миқёсидаги ёдгорлик сифатида давлат мудофаасида сақланади. Тўғоннинг узунлиги 50 метрдан зиёд, пастидан 24 метр, баландлиги 15 метрдан зиёд. Тўғон текисланган рангдор кошинлардан махсус сув кўтарувчи аралашма ёрдамида терилган. Бундан кўриниб турибдики, XVII асрга келибгина Паскаль қонуни асосида шаклланган усулдан бундан неча йиллар аввалроқ Моварауннахр муҳандис-гидротехниклари суюқлик босимини ҳисобга ола билишган.

Тўғоннинг ғарбий қисмидаги сув бўшатмасида турли баландликларда 9 та конуссимон шаклда ёриқлар қурилган. Тўғон пойдевори тепа қисмидан 4 баробар қалинроқ. Пастки қисмининг қалинлиги 8 метр, тепаси 2 метр. Авваллари тўғон ўзида узунлиги 1,5 км, кенглиги 52 метрга, даранинг бошланиш қисми 200 метрга тенг сув омборини сақлаган. Бугунги кунда сунъий сув омборининг жомидан фойдаланилмайди, зеро, энг тепа қисмига қадар лойқа чиқиндилар билан тўлиб, жарликнинг текис қисмига айланган.

 Лекин бу ерларга баҳорда келсангиз...

Юқоридан тушувчи сув ақл бовар қилмас шовқин ҳосил қилади, лекин бу шовқиндан қулоқларингизни беркитишни истамайсиз — бу чўққидан келаётган қудратли мусиқани бениҳоя тинглаш мумкин. Сувнинг ҳаётий симфонияси ҳаётга бўлган ишончни кучайтиради; сачраётган муздай сув томчилари юз, қўл ва кийимларга сачраб, совитмайди, аксинча, табиий завқ бағишлайди. Қўлларни ёнга, юзингизни биллур сувга тутсангиз, муаммо ва хавотирларни, қалбингиздаги оғриқ ва безовталикларни тобора унута бошлайсиз. Сув остида турарканман, гўё танамдаги ҳар бир миллиметрини софлаб, ҳисларимни тозалаб, хаёлларимни ойдинлаштираётгандай. Менинг товушим шаршара шовқинида эшитилмасди, лекин оқим менга шодон жавоб қайтариб, тошга урилиб, миллионлаб томчиларга бўлинганча, майин қуёш нури орқали сочимни силаб ўтганини хис этдим-да, ён-атрофимдаги қояларнинг ишончли ҳимоясини сездим

Бу манзарани — дашт орасидаги шаршарани тамоша қилиш учун нақд бир йил кутдим. Қарангки, мен ёлғиз эмасман! Атрофимда жуда кўп одам бор эди. Улар нафақат ён атрофдаги шаҳарчалардан, балки Жиззаҳ, Навои ва Тошкентдан келиб ўзбекча Фавворани кўриш учун келишган эди. Баъзилар шаршарадан узоқ бўлмаган жойда тошлар устига чойшаблар ёзиб, дастурхон безаб ҳам ўтиришарди. Одамлар, деярли суҳбатлашишмасди (сабаби, барибир шаршара шовқинидан ҳеч нарса эшитилмасди), фақат шаршарани тамоша қилиб ўтиришарди. Ҳақиқатан ҳам инсон оқар сувга бениҳоя қараб ўтира оларкан. Ҳамроҳларим шаршара олдида суратга олиб қўйишимни илтимос қилиб, хаёлимни бузишди. “Дашт ўртасидаги шаршара олдида суратга тушишни имкони қачон бўларди яна! Ахир бу ноёб ҳодиса-ку!” — хитоб қилди москвалик бир қиз. Бу шаршара эмас, балки Хонабоднинг ноёб тўғони, дея бақирди йўл бошловчимиз — Банд номли ён қишлоқ фуқароси. Гўё бу мўъжиза ҳақида сўзлаб бериш учун пайт пойлагандай. У тўғоннинг яратилиш тарихи ҳақида ҳикоялар сўзлаб берди. Унда фактлар афсона ва уйдирмалар билан қоришиб кетди ва унинг ҳар бир сўзи тўғонни қурган ота-боболарига бўлган ҳурмат, она диёрига бўлган ғурур билан уфуриб турарди.

Нурота қояси ва Айдаркўл ўртасидаги кенг майдон бўйлаб Фориш довони жойлашган бўлиб, йил бўйи эчки-ю, қўйлар подаси ўтлаб юрганини кўрасиз. Аммо баҳорда бу ерлар жонланади — далаларга зумрад рангли ўтлар, ёрқин гуллар ёйилиб, атроф қизғин ҳаёт, қушларнинг чуғур-чуғури, кўплаб ариқлар жилдираши билан бурканади. Мавсумий жилғалар оқими, апрель ойидаги ёғингарчилиги билан дарҳол тўхтайди, лекин бу вақтинчалик ҳол. Бу сувлар катта чашмага йиғилиб, қадимда зироатчилар ўз қўли билан яратган тўғон тепасидан жилғаларга оқиб келади. Жиззаҳ вилояти Фориш туманида жойлашган Банд шаҳарчаси яқинида, Хонбанди таг қолдиқларининг ғарбий этагида ўрта асрларда Хонбанди деб аталмиш деярли катта сув омбори бўлиб, бу ерга қиш-баҳор мавсумларида тарновлар орқали келувчи Илончисой сувлари тўпланган. Бу Нурота-Қизилқум майдонида биосфера омборини юзага келтирувчи ўрта асрларга тегишли йирик археологик ёдгорлик бўлган.

Агар шаршара тоғга яқин ерда жойлашганда, бу каби қизиқиш ва завқ уйғотмаган бўлар эди, лекин Хонбанди — бу тўғон бўлиб, ўрта асрларда баҳорий сувлар ёрдамида суғориш мақсадида сувсиз дашт ўртасига қурилган. Бугун тўғон ажойиб шаршарага айланган. Бугунда Айдаркўлнинг янги тўлқинлари ўйноқиланиб оқаётган бир вақтда, қачонлардир аҳоли тўғон қуришган, аслида бу ерларда Тузкон дея аталмиш кичик тузли кўл бўлган ҳалос. Энди Айдаркўл Тузкон билан қўшилиб оқмоқда. Қачонлардир бу жойларда хандон писталар мўл ўсган, лекин энди яланғоч тошларнигина кўриш мумкин. Сувайиргич чўққиларининг кескин, нотекис чизгилари, тикка қояли шимолий қияликлар ҳамда нисбатан ғарбий нишаб жуда ажойиб манзарани ташкил қилади. Бу ерда сиз тўғонни ёки бугун шу ерликларнинг сўзи бўйича Шаршарани кўришингиз мумкин.

Нурота тоғларининг, деярли барча водийларида тарихий шохлаб кетган суғориш тизимлари сақланиб қолган бўлиб, улар дарё бошидан тоғости текислигигача давом этади. Бу каби суғориш тизимларининг иш фаолиятини сақлаб қолиш айтарли даражада мушкул ишдир. Кескин тошли қияликлар орасидан ариқлар ўтқазиш учун маҳаллий аҳоли томонидан кўпметрли тошли деворлар қурилган  бўлиб, нишаблар пешайвонларга айланган. Сўнгги бир неча ўн йилликлар мобайнида сув сатҳи пасайганлиги боис, кўплаб ариқлар, айниқса, тоғ ёнбағрилари ва тооғости текисликларидаги суғориш тизимлари қаровсиз қолган ва аста-секинлик билан вайрон бўлмоқда. Хонбанди сув омбори ҳам вайрон бўлган, бироқ, кўпметрли тошли тўғон яхши сақланган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, гранит кошинлар яхши сақланган, сабаби, сувоқ аралашмаси туя сути асосида тайёрланган. Кўкламзор баҳорда атрофларида сийрак бута ўсувчи, пўпанак ўсиб кетган тўғон атроф муҳитга уйғун кўринишдаги мураккаб муҳандислик иншоотини ташкил қилади. Шунда Хонбандисиз бу ерларни тасаввур қилиш қийин — қоядор қўшни нишаблар билан қўшилиб тўғон дарани ҳосил қилади.

... Сув оқимини яхшироқ кўриш учун юқорироққа қарайман. Мана, қирғоқ билан осмон туташмоқда, сўнгра пастга тушмоқда. Бошим айналмоқда. Сув томчиларида камалакка кўзим тушди ва шу онда бу ерларга кейинги йил, албатта келишни хаёлимдан ўтказдим. Зироатчиларнинг хўжалик эҳтиёжи учун яратган мўъжизаси натижасида ҳосил бўлган гўзал манзара чашмаси билан яна юзма-юз бўлиш учун сўз бердим.

Матн ва фото муаллифи: Эльмира Алейникова

Туманнинг номи шу ердаги қишлоқ Фориш номидан олинган. Айтишларича, буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳукмронлиги даврида қишлоқ Париж, яъни Франциянинг пойтахти каби ҳам номланган. Ҳукмдорнинг амрига кўра унинг қароргоҳи атрофларига қишлоқлар қурилиб, дунёнинг машҳур турли нуқталири номи билан аталган. Шундай қилиб, бу ерда Дамашқ, Боғдод, Шероз, Жазоир, Султония, Париж кабилан пайдо бўлган. Бу қишлоқлардан сўнгги номи сақланиб қолган, гарчи йиллар ўтиб, унга озгина ўзгариш кириб, аввалига Париж Фариж, сўнгра Фориш бўлган.

Дастлабки туман 1935 йил ташкил топган. Орадан 27 йил ўтиб, у тўхтатилган, унинг ерлари эса Жиззаҳ ҳамда Нурота туманлари таркибига киритилган. Туманнинг қайта тикланиши 1964 йилда бўлиб ўтган. Шунда у Самарқанд вилояти, кейинроқ Сирдарёга кириб, яна Жиззах таркибидан жой олган. Тоғ этаги чегарасидаги нишаб қояларни ўз ичига олган ишлов берилган далалар Нурота тоғларидан келувчи оқар сувлар билан суғорилади. Арнасой кўл тизими билан бир қаторда, Пистали ва Балиқли каби ҳовузлар ҳам мавжуд.

Шимолий-шарқий ҳамда жанубий ғарбий туманларда сувости сувлари ўтади. Баҳор келиши билан, тепалик нишаблари бир йиллик ўсимликлар билан ёпилади, улар орасида қоракўл қўйлари учун емак ўрнида хизмат қилувчи ўсимликлар ҳам учрайди. Туман майдонида археологик ёдгорликлар ҳам учрайди, хусусан, милоддан аввалги 1 минг йиллик қабрлар Етимтау, Қоратош, XVI асрга тегишли Абдуллахоннинг чорбоғини ҳамда Хонбанди тўғонини учратиш мумкин.


Манба: http://tochka-na-karte.ru/Goroda-i-Gosudarstva/10241-Farishskij-rajon.html