Наманганда қизғин шаҳар бозорининг ёнида кичик бўлмаган, лекин ажойиб меъморий ёдгорлик — Хожамин қабри номи билан машҳур Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона водийсининг йирик шаҳарларидан бирига айланган вақти қурилган. Ёдгорликка қараб, миллий ҳунармандларнинг ўлмас санъатига бўлган ҳурмати ошади кишини, зеро феодал шароитларда, сиёсий парчаланиш ва ҳокимиятсизлик замонларидан оша, илдизи қадим замонларга тақалувчи юқори бадиий анъаналари ҳануз сақланиб қолган.
Намангандаги Хўжа Амин мақбараси
Мақбара биносини безатишда XIV бошларида Ўрта Осиёнинг меъморчилик санъатидан чиқиб кетган ранг-баранг сирли қоплама ўрнига ўйма нақшлардан фойдаланилган.
Самарқанднинг XIV-XV асрларга тегишли ёдгорликлари, Бухоронинг XVI-XVII асрларга тегишли бинолари рангли қопламалардан ишланган ажойиб нақшлари билан ярақлайди, бироқ ўйма нақшларни кўрмайсиз. Лекин, кутилмаганда XVIII асрнинг иккинчи ярмида наманганнинг мақбарасида ўйма нақшни учратасиз, айтиш жоизки, бу ишлар моҳир ва илдам уста қўли билан бажарилган.
Ёдгорликни қурган устанинг исми мақбарага кираверишда бўртма ҳарфларда ёзилган: “Абдураим ўғли уста Муҳаммад Иброҳимнинг асари”.
Хўжа Амин мақбараси — деворнинг нақшкор безаги
Бинонинг олд томони найзасимон арк шаклида бажарилган, бурчаклари гулдаста нақшли баланд пештоқ бор. Портал арки тепасига П-шаклида ҳошия билан ишлов берилган, улар ингичка ва қалин тасмалар алмашинувида ишланган бўлиб, гулдаста ҳамда геометрик нақшлар билан безатилган. Қалин ҳошиялар ўйилган чинни терракота тасмалари билан безатилган, ингичкалари эса алебастр устига икки қаватли ўйма услубида бажарилган.
Маълумки, пастки қисми авваллари қизил рангга бўялган бўлиб, очиқ оқ рангли ўйма учун фон ўрнида бўлган. Ҳозирги вақтга келиб иккала қавати ҳам бир хил рангда ва ўйма терракота чиннидан, деярли фарқи йўқ.
Портал қопламалари учун, шунингдек, ранг-баранг сирланган кошинлардан фойдаланилган. Арк архиволти алмашинувчи ёрқин яшил ҳамда сариқ ғиштлардан терилган бўлиб, бутун олд мажмуанинг мукаммал безаги олдида яққол ажралиб туради. Арклар яшил рангли чиннилар билан безатилган устунларга қотирилган. Уч ҳалқали нақш безагида ишланган сариқ-қизғиш рангли учли капителлари ҳам кўзга ташланади. Сир гулдаста билан қопланган пастки қисми сарғиш ва яшил рангларда. Шундан ажойиб ва содда безаги софлиги сабабли кишини ўзига тортади.
Олд томонининг бой безагига қарама-қарши деворнинг ён ва орқа қисмлари тартибсиз бўлиб, терилган ғишт услуби сақлаб қолинган.
Катта хатоликлар билан бажарилган бўлса-да, ўн икки қиррали юлдуз кўринишидаги гумбазости дўмбиранинг ноодатий шакли киши эътиборини тортади. Бу каби дўмбира шаклларини қиррали гумбаз билан қопланган ёдгорликларда ҳам учратиш мумкин. Эҳтимол, Хўжа Амин мақбараси остида ҳам бу каби гумбаз қурилиши таҳмин қилинган. Аммо бу мўлжал рўёбга чиқмай қолиб кетган.
Хўжа Амин мақбарасининг ички кўриниши
Мақбаранинг олд кўринишидандан ҳам ўзига хос ва қизиқарли бўлган қисми — бинонинг бадиий безагидир. Гўё деворга урғу бергандай, кошинлар остидан ҳарфли ва гулдаста нақшли эпиграфик ҳошия ўтган. Ҳудди шундай иккинчи ҳошия девор уст чегараси билан боғланган бўлиб, унинг остида арк қаватлари ва юқорига чўзилган гумбаз жойлашган.
Мақбаранинг ички деворларига рангли фонли нақш билан безалган яхлит гиламлар қопланган. Уларнинг марказий қисмида қалин ҳошия бўлиб, у найзасимон арк шаклида (равоқ) нақшли ҳошияларга алоҳида бўлинган, ҳар хил шаклда бир мавзу — шох, барг ва гулларнинг ажойиб туташуви бениҳоя алмашинади. Гумбаз нақшли сатҳ билан саккизта сферик учбурчакка бўлинган ва улар гултувакнинг анор барги ва думалоқ медальон билан услублаштирилган тасвири билан безатилган.
Лекин интерьер безагининг асосий урғуси мақбара девори атрофига айлана шаклида тушурилган Қуръон ёзувларига қаратилган. Бу ерда ҳафрлар нақши йирик ва орттирилган даражага етказилган. Бинонинг ташқи кўриниши мукаммал бўлиши учун панель аввалига алебастр устига нақш солиш услубида безатилганлигини инобатга олиш зарур.
Хўжа Амин мақбарасининг асосий кўриниши
Хўжа Амин мақбарасининг бадиий безаги юқори дид билан моҳирона бажарилган. Алоҳида бўлакларида бутун композицияси каби бадиий ҳиссиётлар, маром ва мутаносиблик руҳи кузатилади. Шу билан бирга бутуни ва бўлаклари бир бутун услубда бирлашган. Гарчи, ўйма ёзув ва нақшлари гул ва геометрик шаклларда бажарилган бўлса-да, нақш маданияти бойлиги ва турли хиллиги билан лол қолдиради. Рассом диди ва маҳорона ижроси орқали нафис бежиримлик намунасини яратган.
Хўжа Амин мақбараси Фарғона водийси меъморчилик мактаби анъаналарини ўзида сақлаган энг ажойиб намуналаридан бири. Муҳаммад Иброҳим ўтган йиллар меъморчилик услубий усулларини ривожлантирган ва ўз асри меъморчилик даражасидан анча юқори бўлган ўзига хос ёдгорлик яратган.
Иллюстрации пересняты из брошюры.
Изд. "Узбекистан", Ташкент - 1968г.