Хўжа Зайниддин масжиди - XVI асрга тегишли. Қадимий Бухоронинг дурдоналаридан бўлган Хўжа Зайниддин масжиди эски маҳалла ичида жойлашган. Масжид Хўжа Зайниддин ҳазратларининг ташаббуслари билан Имом ал-Бухорий ҳазратлари шарафига Бухородаги энг қадимий ҳовуз бўйига, уста Мир Дустумбий томонидан қурилган.
Хўжа Зайниддин 1465-1480 йиллари Бухорода қози калон лавозимида ишлаган. Масжид Абдулазиз ибн Убайдуллахон даврида таъмирланган.
Кейинги таъмирлаш ишлари 1904 йилда Аҳадхон ибн Музаффархон (1885-1910 й.) буйруғи билан амалга оширилган.