Хўжа Дониёр мақбараси

  • 17 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 25977

Хўжа Дониёр мақбараси Самарқанддаги энг мўътабар ва машҳур зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Дониёр, Даниил, Даниел – мусулмон, насроний ва яҳудий адабиётларидаги азиз авлиёнинг номидир.

Дониёр Қуддусда эрамиздан аввалги 603 йилда туғилган бўлиб, шоҳ Довуд ва Сулаймон (Соломон)ларнинг авлодига мансубдир.

Ривоятларга кўра, Амир Темур ўзининг (1397-1404 йиллар ) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Суза шаҳридаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм хокини ўрнатилган тартиб-қоидалар талабини амалга ошириб, Самарқандга олиб келган.

Мақбарада дунёдаги энг узун - 18 метрлик қабр мавжуд. Мақбара биноси XX аср бошларида қурилган. Шунга қадар бу ерда Хўжа Дониёрнинг қабри ва масжид бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.

Мустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда кенг қўламда ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.


Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Мавзолей_Ходжа_Дониер

Галерея