Хожа Аҳрор Вали жума масжиди

  • 16 Апрель, 2015
  •   1
  • 0
  • 17456

Бухоро амири Имомқулихоннинг бош вазири Нодир Девонбеги1630-1635 йиллар Самарқанддан жанубий-шарққа бир неча чақиримда Хожа Аҳрор Вали даҳмасининг олдига мадраса қурдиради. Нодир Девонбеги номини олган мазкур мадраса Нақшбандия орденининг таниқли соҳиби, машҳур шайҳ Хожа Аҳрор Вали шарафига қурилган.Хожа Аҳрор сўфичилик (“сўфичилик” — исломдаги тасаввуф йўналиши) ордени бўлмиш Нақшбандиянинг раҳбари, Тошкент вилоятидаги Боғистон тоғ-қишлоғи одами. Хожи Аҳрор илк Самарқандга 1426 йил 22 ёшида ташриф буюрган. 1451 йил эса Улуғбекнинг ўлимидан сўнг темурийлар сулоласининг намоёндаларидан бири Абу Сайид ҳукмронлиги даврида бутунлай Самарқандга кўчиб ўтган. Аҳмаднинг тарбияси остида шаҳзода деярли бутунлай ҳукмронликни қўлга олган, Самарқанднинг ҳақиқий ҳукмдори ва давлатдаги энг бой ер соҳибига айланган.

Буюк ўрта аср шоири Жомий уни “Хожалар Хожаси”, “Барча нарсанинг моҳиятини тушуниб етган инсон” дея номлаган. “Бу табаррук инсоннинг саловати ва кучидан одамлар бош эгишган”. Унинг шиори “инсон дунёда маънавий вазифасини бажариши учун сиёсий ҳукмронлигидан фойдаланиш зарур” бўлган. Ушбу шиор “нақшбандия” орденининг кейинги ижтимоий ҳамда сиёсий фаолиятини аниқлаб берган. Хожа Аҳрорнинг яна бир унвони “Ҳазрати Имом” бўлган. У орқали учта бош нақшбандия таълимоти тармоғи ўтган: Марказий-Осиё, Ғарб-Турк ҳамда Ҳинд.

Хожа Аҳрор 1490 йил вафот этган ва ўзининг яшаб ўтган жойи яқинига, оқ мармардан ясалган тошга ўйилган даҳмага кўмилган. Қабр яқинида ўраб олинган ҳовли бўлиб, унда саккиз қиррали ҳовузи бўлган ва ундаги сувда масжид ҳамда минора айвонларининг нақшлари акс этиб турган. Кейинроқ, Хожа Аҳрор қабри атрофида муқаддас қабр барпо қилинган.

Нодир Девонбеги томонидан барпо қилинган мадрасанинг айнан шу жойда бошланганлиги Хожа Аҳрор Валига бўлган катта ҳурматнинг аломатидир. Мадрасанинг жойлашув нуқтасига кўра, кўпинча Сари мозор (қабр бошланиши) ёки Хожа Аҳрор Вали мадрасаси, дея номлашади.

Мазкур бино қурилишида тархининг айрим қисмлари Самарқанднинг Регистон майдонидаги Шердор мадрасасидан олинган. Кошинларда туширилган пештоқидаги йўлбарслар тасвирини (фақат ортида қуёш йўқ) мадрасага иккинчи “Шердор берун” (яъни, ташқи (шаҳар ташқарисидаги) Шердор) номини берди.

Ёдгорлик бизнинг давримизгача жуда бузилган ҳолатда етиб келди: ташқи пештоқи бир метрга эгилиб қолиб, ағанаш хавфи туғилган, устки қатлами ва гумбазлари ёрилиб кетган, шарқий пештоқнинг кириш қисмидаги юқори юзаси XX асрнинг 80-йилларидаги таъмир жараёнида йўқ бўлган. Уста Абдуғаффор Ҳаққулов томонидан XX асрнинг 80-йилларида мадрасанинг таъмир ишлари бошланган ва мустақиллиқ йилларигача давом этган.

Мадрасанинг ташқи кўринишинини тиклаш учун кўплаб архив материаллари ўрганиб чиқилган, хусусан, XIX асрда яшаган самарқандлик олим Абутоҳир Хожанинг меҳнати “Самария”, шунингдек, 1870 йиллар олинган ва Санкт-Петербургнинг Эрмитажи фондида сақланиб келинаётган Нодир Девонбеги мадрасасининг бир нечта суратлари. Улар орасида шарқий пештоқ сурати ҳам бўлиб, унда арслон ва буғу овининг турли хил манзаралари акс этилган. Ёдгорликни бузулмасидан аввал кўрган профессор П. Зоҳидов таъкидлашича, “мазкур мадраса пештоғида ўйма кошин усулида бажарилган икки арслон ҳамда икки буғу суратлари бўлган”.

Ўтган ва ўзов асрларда олинган оқ-қора суратлар ҳамда архив ҳужжатларини синчковлик ҳамда диққат билан ўрганиш, бўлаклар орқали моделлаштириш ишлари Нодир Девонбеги мадрасасини бутунлай таъмирлаб, илк кўринишини тиклашга имкон яратди. Шоядки, зиёратчилар ва сайёҳлар кўзини қувонтирсин.


Манба: http://mytashkent.uz/tag/xodzha-axrar/

Галерея