Хўжа Абду Дарун мақбараси

  • 17 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 14648

XIIаср, XVасрнинг биринчи ярми. Самарқанд қалъа деворининг шарқий томонида (дарун – ичкари) жойлашган қадимги зиёратгоҳ. Марказида энг йирик бино – хонақоҳ (XVаср) кўзга ташланади. Унинг пештоқи, гумбази ва деворининг безаклари Улуғбек даври меъморлиги маҳсули эканидан дарак беради. Хонақоҳнинг ичида IXасрда яшаган авлиё, аллома Абду Маъзиддиннинг қабри бор. Хожа Абду Дарун падари бузрукворларининг номи Хожа Абдуқодир ас-Саид (Хожа Абду Берун) бўлиб, Самарқандда ҳокимлик қилган. Хожа Абду Дарунни Хожаи Кунж, деб ҳам атаганлар. Хожа 247 ҳижрий йилнинг зулқаъда ойида (мил.861 йил май ойи) вафот этган.

Ўзбекистоннинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда қадимги даврлардан бошлаб бу ерда қурилишда пахса ва хом ғиштдан фойдаланилган. ИХ-ХИИ асрларда ушбу қурилиш ашёлари билан бирга пишиқ ғиштдан ҳам кенг кўламда фойдаланилган.

Шу даврда янги қурилишлар: мачитлар, мақбаралар, мадрасалар, карвонсаройлар, усти ёпиқ савдо расталари-тимлар пайдо бўлади. Бу даврда кўплаб биноларнинг томи гумбаз билан қопланади, бошқаларининг шифтини эса ёғоч устунлар суяб турган. Биноларнинг деворларини сувашда ганчдан фойдаланилган.

Хом ғишт ҳам ўз аҳамиятини ё`қотмаган. Ундан уй-жойлар, ҳунармандчилик устахоналари ва савдо дўконлари тикланган. Ба`зи шаҳарлар ҳукмдорларининг саройлари ҳам хом ғиштдан қурилган.

Ўзбекистоннинг кўплаб туманларида қаср-кўшкларнинг пахса харобалари сақланиб қолган. Улар баланд пойдевор устида қад ростлаган ҳамда икки қаватли бўлган. Шаҳар ва қал`аларнинг мудофаа деворлари ҳамда буржлари пахса ва хом ғиштдан қурилган.


Манба: http://turizm.kasaba.uz/uz/sights_of_uzbekistan/sights_of_samarkand/114