Тупроқ қалъа шаҳар харобалари

  • 22 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 28586

Тупроққалъа — қад. шаҳарқалъа харобаси; мил. 3—4-а.лардаги хоразмшоҳлар қароргоҳи. Ҳозирги Беруний шаҳри атрофидаги ҳудудда жойлашган. 1938—50 й.ларда С. П. Толстойе раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография експедицияси томонидан ўрганилган. 

Т. тарҳи тўғри бурчакли (500×350 м) бўлиб, гумбазсимон ёълакли ва буржли мудофаа девори билан ўралган. Деворнинг мустаҳкам жанубий дарвозасидан оташкада томон марказий кўча ўтган. Кўндаланг тушган кўчалар шаҳарни 10 та квартал (маҳалла)га ажратган.

Т.нинг маданий қатламидан, мил. бошларидан 6-а.гача бўлган даврга оид ашёвий материаллар чиққан. Т.нинг шимолий шарқий қисмида махсус кўтарма супа (бал. 14 м, майд. 80*80 м) устига хом ғиштдан сарой қурилган. Унга ёндош қилиб бал. 25 м ли 3 та минораси бўлган арк биноси (майд. 40×40 м) бунёд этилган. 

Аркка шарқ томонидан кўтарма йўлак орқали кирилган. Т.да 100 га яқин турар жой, хўжалик бинолари ва 8 та сарой хоналари қазилган.

Хоналар девори бўртма нақшлар ва релъефли рангли ҳайкаллар билан безатилган (қ. Тупроққалъа расмлари ва ҳайкаллари). Т.нинг шарқий қисмида қурол-аслаҳа устахонаси бўлган, у ердан темир найзалар, 3 парракли ўқлар, саройнинг емирилиб кетган 2 қаватидаги подшо архивидан эса тери ва ёғоч тахтачаларга ёзилган 100 дан ортиқ ҳужжат топилган. Улар қад. хоразмий гилида битилган (1—3-а.лар). Т.дан жун, шойи, ип газлама парчалари, бўйра, рангли гилам, кўплаб ҳайкал бўлаклари, сопол буюмлар ва Кушон тангалари топилган. Т. суғориш иншоотларининг бузилиши, ҳарбий тўқнашувлар натижасида харобага айланган.


Манба: http://www.orexca.com/rus/karakalpakstan.shtml#karakalpak