Тошкент темирйўл техникаси музейи

Паровоз 1833-1834 йилларда Ефим ва Макар Черепановлар томонидан яратилган ва 1956 йил тепловозга ўтилгунга қадар фойдаланилган. Музейда жуда қадимий темирйўл техникалари намойиш этилган. Бу музейга ташриф буюрганлар 1914 йилда ишлаб чиқарилган 700 от кучига эга ОВ паравози, 3000 от кучига эга П 36 («Победа») паровози, ва кўплаб қизиқарли темирйўл техникаси намуналарини томоша қилиш, шу билан бирга вагон-музей экспонатларидан баҳраманд бўлиш ва экскурсион поездда саёҳат қилиш имкониятига эгалар.


Манба: Миробод тумани, кўчаси Туркистон, 6