Тошкент телеминораси

  • 05 Февраль, 2017
  •   9
  • 0
  • 66152

Тошкент телеминораси Ўрта Осиёдаги энг баланд бинодир. Унинг баландлиги 375 метрдир. Расмий тилда Тошкент телеминораси Ҳ-375м обекти деб аталади. Телеминора 1978-йилдан бошлаб, 6 йил давомида қуриб битилган. 1985-йилнинг15 январида ишга туширилган.

1991 йил Тошкент телеминораси Дунёнинг буюк миноралари Федерацияси сафига кириб, дунёнинг 200 дан ортиқ  миноралари орасида 11-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда у Марказий Осиёнинг шу хилдаги ягона ва энг баланд биноси ҳисобланади. МДҲ давлатлари телеминоралари ичида эса, Останкинодан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

Тошкент телеминорасининг асосий вазифалари теле ва радиоузатувдир.

Тошкент телевизион минораси ноёб меъморий биино сифатида шаҳарликлар ва чет эл меҳмонлари учун томоша қилиш мажмуаси ҳисобланади.

Қурилиш бошланган

1978 йил

Муаллифлари

Ю.П. Семашко ва Н.Г. Терзиев-Царуков

Лойиҳачилари

Е.П. Морозов ва М.Д. Мушеев

Қурилишга кетган вақт

6 йил

Фойдаланишга туширилган санаси

1985 йил 15 январь

Телеминора баландлиги

375 метр

Пойдевор баландлиги

11 метр

Денгиз сатҳидан баландлиги

480 метр

Иншоотнинг умумий вазни

6000 тоннадан зиёд

Иншоот ҳажми

55500 куб. м.

Телеминора қурилган материаллар

пўлат

Лойиҳа барқарорлигини таъминловчи усуллар

Ҳар бири 93 метрлик учта конус шаклидаги оёқлар

Узаттирилувчи республика телеканалларининг сони

6

Узаттирилувчи республика радиоканалларининг сони

4

Узаттирилувчи республика сонликаналларининг сони

12

Айланувчи иккита залли “Коинот” ресторанинг қизил зали баландлиги

104 метр

Айланувчи иккита залли “Коинот” ресторанинг кўк зали баландлиги

98 метр

Айлана томоша зали, баландлиги

94 метр

Тезюрар лифтлар сони (тезлиги секундига 4,8 м.)

3

Минора фойеси уста А.Бурхабаев томонидан Флоренция ва Рим услубларида деворий терма нақшлар билан безатилган. Телеминоранинг ноёб лойиҳасини Н.Г. Терзиев-Царуков, Д.Я. Семашко каби меъморлар, ҳамда муҳандислар Е.П. Морозов ва М.Д. Мушеев бажаришган.

Фойеда, шунингдек, Дунёнинг Буюк миноралари Уюшмаси сафидан ўрин олган барча минораларнинг макетлари ҳам бор.

Минорага ташриф буюрувчи меҳмонлар учун секундига 100 метр баландликка элтиб қуювчи “Шиндлер” фирмасининг учта тезюрар лифт хизмат кўрсатади.

Айлана томоша майдонидан меҳмонлар “Коинот” ресторанига ташриф буюришлари мумкин, у ерда иккита қулай ресторан уларнинг хизматига мунтазирдир: бири — милий “Ҳаво ранг” (баландлиги 105 метр) ва иккинчиси европача “Қизил” (баландлиги 110 метр) бўлиб, бир вақтнинг ўзида 120 нафар меҳмонни ўз ичига олади. Рестораннинг иккита залида ҳам платформа-поли ўриндиқлар билан бирга минора ўқи атрофида айланади. Ресторанида эса буюртмага асосан миллий ва европа таомлари тайёрланади, барларида истакка кўра ичимликлар мавжуд, жонли ижрода мусиқа янграб туради.

 

Чиройли безатилган дастурхон олдида, ўз ўқи атрофида айланвчи ўриндиқлар ўтириб, 120 метр баландликда бир соат давомида яна бир бор Тошкентнинг гўзал манзарасидан завқ олишлари мумкин.


Манба: Wikipedia

Галерея